Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 минг нафардан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга
кўра, юртимизда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони
10 минг нафардан ошган. Уларнинг
6584 нафари соғайган.
❗️Аҳоли орасидан коронавирус чиқиш ҳолати кундан-кун кўпайиб бормоқда. Биргина 5 июль куни
121 та ҳолатда аҳоли орасида (шундан 84 та Тошкент шаҳрида, 21 та Тошкент вилоятида, 16 та Самарқанд вилоятида) аниқланган.
🏨 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган
3402 нафар бемордан 25 нафари
оғир, 8 нафари эса
ўта оғир аҳволда.
😢 Вафот этганлар сони
34 нафарга етди. Жумладан охирги 5 кунда 9 киши ҳаётдан кўз юмди.
26-ўлим: Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида яшовчи 62 ёшли Б.Я. (эркак);
27-ўлим: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли С.Ҳ. (эркак);
28-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. (эркак);
29-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 77 ёшли Н. Г. (аёл);
30-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак);
31-ўлим: Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. (аёл);
32-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 71 ёшли М.Г. (аёл);
33-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли З. (эркак);
34-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 49 ёшли Н.У. (аёл).
👉 @xushnudbek 👈
Ayrim kanallardan xabarlar kelyapti,virusga chalingan bemor bor lekin davolashga shifokor yo'q, tegishli joylarga murojaat qilgan....Lekn uyda yo'tal tutvotti man virusga chalinganman dvotti,Yoki kasalxonalarimiz to'ldimi yoki e'tiborsizlikmi?
Куришни хозласангиз уйда колинг! Шунака экан кузатишда давом этинг. Хаммага хайрли тун жигарлар яхши дам олинглар яхши кунларда, куришиш насб айламин
- Ассалому алайкум, мен ва менинг турмуш ўртоғим коронавирусга чалиндик, тест олишди, ижобий чиқди, врач келиб ҳароратни 37дан оширманглар деб кетди. Ҳеч ким қарамаяпти, ўзимиз билан ўзимиз бўлиб қолдик. Илтимос, ёрдам беринг.
- Ассалому алайкум, шу ҳолатингизни видео шаклида мурожаат қилиб менга жўната оласизми?
-Йўқ, қўрқамиз, яқинда ҳам ёзишгандан кейин ҳар хил гап-сўзлар, босимлар бўляпти, тинчлик керак, ака.
-Ҳаёт керак эмасми?
...
—————
Ҳурматли юртдошлар, сизлар қанчалик ҳукуматдан қўрқиб, босимлардан ҳадиксираб яшасангиз, шунчалик сизнинг ҳаётингиз ўзгалар қўлида ўйинчоққа айланиб бораверади. Майли бировлар ҳақида хабар берманг, лекин бу ўз ҳаётингиз-ку, ҳаётингиз учун ўзингиз курашмасангиз, кўчадан биров келиб жонингизни сақлаб қолмайди.
Кўпчилик коронавирусга чалиндим, лекин уйда ётибман, хабар бердик, ҳеч ким келмаяпти деб хабар бермоқда, бу эса ўз ишини эплай олмаётган тиббиёт тизими учун тайёр “форточка” бўлиб хизмат қилади, расмий маълумотларда сиз вақтида мурожаат қилмаганлингиз учун вафот этган бўлиб чиқасиз.
Бу билан қандай курашса бўлади?
Ҳар бир кунни, ҳар бир соатни видеога олиб боринг, кундалик қилинг, блогерлар, ОАВ орқали жар солинг, бақиринг, жар солинг, шундагина сизни эшитишлари мумкин. Ҳеч бўлмаса ўз ҳаётингиз учун курашинг.