❗️Спортчи-абитуриентларга истисно равишда имтиёз белгиланди
Осиё ва Республика чемпионатларида
охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жорий йилда
фақат “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” йўналишларига ҳужжат топширган спортчи-ўқувчиларга
истисно тариқасида қуйидаги имтиёзлар
белгиланди:
—
иккинчи мутахассислик фани ҳамда
мажбурий учта фанга максимал балл берилади;
— ушбу абитуриентлар
умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Уларга алоҳида минимал ўтиш бали белгиланади;
—
Сиртқи таълимга топширган абитуриентлар имтиҳонлар натижаларига кўра
фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
— “Жисмоний маданият” йўналишига топширган
абитуриентларга ўзи ғолиб бўлган спорт хусусиятидан келиб чиқиб,
биринчи мутахассислик фани бўйича имтиҳон ўтказилади;
— имтиҳонлар
махсус комиссия томонидан
онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда ўтказилади.
👉 @xushnudbek 👈
Тв да прямой.