❗️Спортчи-абитуриентларга истисно равишда имтиёз белгиланди
Осиё ва Республика чемпионатларида
охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жорий йилда
фақат “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” йўналишларига ҳужжат топширган спортчи-ўқувчиларга
истисно тариқасида қуйидаги имтиёзлар
белгиланди:
—
иккинчи мутахассислик фани ҳамда
мажбурий учта фанга максимал балл берилади;
— ушбу абитуриентлар
умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Уларга алоҳида минимал ўтиш бали белгиланади;
—
Сиртқи таълимга топширган абитуриентлар имтиҳонлар натижаларига кўра
фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
— “Жисмоний маданият” йўналишига топширган
абитуриентларга ўзи ғолиб бўлган спорт хусусиятидан келиб чиқиб,
биринчи мутахассислик фани бўйича имтиҳон ўтказилади;
— имтиҳонлар
махсус комиссия томонидан
онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда ўтказилади.
👉 @xushnudbek 👈
Чунки У бу спорт туридан ғолиб бўлгандаёқ ижодий имтихондан ўтиб бўлган, Энди қайта имтихоннинг нима кераги бор.
Аксинча Уларни 100 фоиз талабаликка қабул қилиш керак. Фақатгина мажбурий фанлардан тест олиб, гранд ёки контрактга ажратиш керак халос.