Хоразмдаги болалар уйида содир бўлган ифлосгарчилик тергов органи томонидан нотўғри малакаланган.Аслида ушбу ифлосгарчилик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қуйидаги:
118-модда. Номусга тегиш
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш 2-қисми
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
3-қисми
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
қизлар 14 ёшга тўлмаган бўлса 3-қисми
Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш —доирасида малакаланиш керак эди. Аммо тергов органи томонидан бошқа моддалар доирасида бу ифлосгарчиликларга нотўғри баҳо берилган. Албатта бунинг бунинг учун терговчи, прокурорни, суддаги айбловчини ҳам жавобгарчиликка тортиш лозим. Уларга қўшиб бунга юзаки ёндошган судьяга ҳам бирга қўшиб жиноят иши қўзғатиб, жиноят изларини йўқотишни олдини олиш мақсадида дарҳол эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш керак. Бўлмаса булар унинг ўрнига ёлғон хабар тарқатди дея блогерга нисбатан бирон иш уюштириш мумкин.Энг аввало бегуноҳ болаларнинг дахлсизлигини дарҳол таъминлаш шарт. Охири оқибат ўзларини айбдорга чиқариб қўйишлари ҳеч гап эмас.
Чириб кетди бу тизим, халқимга бергин тўзим.

1 comment

Амакиси
Нима деб шарх, изох колдиришга хам хайрон одам , ога..