❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent
Гарчи Президент қарори билан умумий квоталар тасдиқланган бўлса ҳам, лекин тиллар кесимида
(ўзбек, қорақалпоқ, рус ва ҳ.к.) квоталар ҳали маълум эмас. Давлат қабул комиссияси
5 кун муддатда тасдиқлаши керак.
Шу сабабли ҳозир ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони бор, аммо йўналишларни танлаш қисми йўқ. Яъни рўйхатдан ўта оласиз, лекин охиригача ҳужжат топшира олмайсиз.
☝️Сизларга дўстона маслаҳатим, токи квоталар охирги кўринишда тасдиқлангунча сабр қилиб, рўйхатдан ўтмай (ҳужжат топширмай) туринг.
Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилади, шу сабабли бемалол улгурасиз.
Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈
Turdosh boʻlmagan yoʻnalishlarga perevod qilish uchun davlatga toʻlov qilinadikan degan gaplar bor. Mana shu gaplar toʻgʻrimi,agar toʻgʻri boʻlsa, maʼlumot bersangiz?
Xushnudbek aka yaqinda karanten bular ekan wu munosabat bilan bu yilgi test oldingi yilgidek 2 fandan bulishi mumkunmi.
javobingiz uchun oldindan raxmat.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги 226-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси тайинлаш тўғрисидаги низомида кўрсатиб ўтилган меъёрларига қарайдиган бўлсак.
Президент стипендияси соҳиби бўлмоқчи бўлган магистр талаба биринчи курс тугагандан сўнг, яъни 2 та семестрни аъло баҳоларга тамомлаганидан сўнг танловга ҳужжат топшириши мумкин.
Бундан ташқари ҳужжатларни қабул қилиш муддати — 1—15-август, кўриб чиқиш муддати — 10—25-сентябрь этиб белгиланган.
Шу сабабли Тошкент давлат аграр университети магистр талабларининг ушбу танловда иштирок этиш имконияти мавжуд бўлмай турибди. Бунга сабаб Тошкент давлат аграр университетида Магистратура босқичи 2020 йилдан бошлаб ўқув йили 4 январь санасидан бошланиши белгилаб қўйилган. Шу сабабли 1 босқич магистр талабаларининг 2 семестр якунийлари декабрь ойига тўғри келмоқда. Бу вақтда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясига ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугаган бўлади.
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТР ТАЛАБЛАРИГА УШБУ МАСАЛА ЮЗАСИДАН АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ.