❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent
Гарчи Президент қарори билан умумий квоталар тасдиқланган бўлса ҳам, лекин тиллар кесимида
(ўзбек, қорақалпоқ, рус ва ҳ.к.) квоталар ҳали маълум эмас. Давлат қабул комиссияси
5 кун муддатда тасдиқлаши керак.
Шу сабабли ҳозир ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони бор, аммо йўналишларни танлаш қисми йўқ. Яъни рўйхатдан ўта оласиз, лекин охиригача ҳужжат топшира олмайсиз.
☝️Сизларга дўстона маслаҳатим, токи квоталар охирги кўринишда тасдиқлангунча сабр қилиб, рўйхатдан ўтмай (ҳужжат топширмай) туринг.
Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилади, шу сабабли бемалол улгурасиз.
Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈
Masalan, 5 ta yo‘nalishning birinchi fani ona tili va adabiyot, ikkinchi yo‘nalishning birinchi ingliz tili bo‘lishi mumkinmi? Ya‘ni, o‘zbek filologiyasi bilan xorijiy filologiyaga bir vaqtda xujjat topshirsa bo‘ladimi?
Сизга саволим бор эди.Такрор-такрор ёзаяпман.
Ҳукуматимизнинг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори билан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан сертификат 1 йил муддатга бериладиган булди. Лекин утган йилги сертификатлар бекор килиниши хакида айтиб утилмаган. Утган йилги 15000 нафардан ортик сертификатга эга хотин кизларга 3 йил муддатга берилган эди. Минглаб эхтиёжманд хотин-кизлар бу йил утган йилги сертификатга ишониб кайта хужжат топширмади. Кечадан ОУЮ ларига кабул бошланди, лекин базада имтиёз куринмаяпти. Базадаги хатоликми ёки утган йилги сертификатлар бекор булдими. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, илтимос!