Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп
Тадбиркор
, блогер ва «Asaxiy» лойиҳаси асосчиларидан бири Фируз Аллаев ўзининг Телеграм каналида электр энергиясига оид янгича ҳисоблаш тизимига оид ўз бошидан ўтказган воқеани
сўзлаб берибди. Уни сизларга ҳам илиндим:
«Электр токи борасида янги ҳисоблаш тизими ASCUE ҳақида бугунги кунгача жамоатчилик ва ОАВ кўп гапирди. Лекин, вазиятда қандайдир ўзгариш кузатилмади. Бугун бу муаммога шахсан ўзим гувоҳ бўлдим.
Қарздорсан деб Зангиота туманида яшайдиган дўстимнинг уйида токни масофадан ўчириб қўйишган. Дўстимнинг 4 нафар фарзанди бор, улардан бири ҳали бир ёшга кирмаган гўдак. Бутун уй электр токи асосидаги тизим билан иситилади. Энди -10 даражада совуқ ҳавода вазиятни фараз қилишингиз мумкин.
Қарздор бўлса, ўчирган бўлса дўстимни ўзини айбласа бўларди. Лекин, у олдиндан 5 500 000 сўм тўлов қилиб қўйган. Хато термадим, беш миллион беш юз минг сўм.
Телефон орқали электр тармоқлари маркази билан боғланиш имконсиз. Бирга Зангиота туманига бордик. Пойтахт билан шундоқ чегара туманда пойтахтдаги тизим билан ер билан осмонча фарқ бор. Ўзи Зангиота тумани бўйича ҳокимиятга аҳолида кўп савол йиғилган кўринади.
Бино ичига одам сиғмаганидан ўнлаб одамлар кўчада навбатда туришган, ҳеч ким ҳеч кимни тушунмайди, ҳатто эшитмайди ҳам. Энг қизиқ томони компьютер ҳам қарзни бир марта 23 миллион сўм, бир марта 3 миллион сўм кўрсатди. Шундан сўнг бошқа хонадан ҳужжатларни топиб келишни сўрашди, у хонадагилар ҳам ҳужжатларни беролмаслигини ва ҳозир топишга ҳам вақти йўқлигини айтишди. Раҳбарият сўралганда, раҳбар ҳам жойида йўқ. Бунақа ишлаш, халқни овора қилиш нотўғри эканлигини асабийлашмасдан тушунтиришга ҳаракат қилдик. Ходим бўлса ўзи ҳам шундоқ ишдан кетмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Ниҳоят, узоқ асаббузарликлардан сўнг, сиз бораверинг, кечгача ёқиб қўямиз деган жавобни беришди. Лекин, қўнғироқ қилиб сўрасак, ток ҳали ҳам ёнмаган.
Одатда маиший муаммолар ҳақида ёзмасликка ҳаракат қиламан. Бугун ҳам бу фақат дўстимнинг муаммоси ёки шунчаки вазиятдан ташқари хато бўлса ёзмасдим. ОАВ, ижтимоий тармоқда халқнинг доимий эътирозларини кўриб, бу алоҳида фуқаронинг эмас, аксинча тизимли муаммо эканлиги аниқ ва равшан кўринмоқда. Менимча керакли идоралар ASCUE тизимини ўрганиши, шартномалардан бошлаб ишлатилган пулгача, тизимгача тўлиқ текшириб чиқиши муҳим деб ўйлайман».
Пост тугади.
❓Сизда ҳам шу тизим билан боғлиқ муаммо бўлганми? Изоҳларда аниқ мисоллар билан ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Menda ham yaqinda shunaqa bb qoldi, yani tok o'chdi, tel.qilsam schotizda 6 mln 170 ming bor ekan deydi.
Nega o'chiryapsilar desam 1 yildan beri to'lov qilmabsizda deyishdi. 1 yil avval
8 mln to'laganman desam indamay jiiiiim qolishdi.
Hayronman nega bunaqa....
5 соатдан зиед вакт свет учди. Газ йук!
Хуллас доим истемолчи нохак эканлигини такрорловчи, истемолчи доим холатни тугри тушунмаслиги тугрисида электросет масуллари бн булган тортишувлар ва 160 Минг туловдан кн деярли 6 соат диганда свет енди. Энг кизиги бу хам эмас, биз дастлабки 3 соатлар жудааа маданият билан гаплашиб тушунтиришга харакат килдик, натижа бумагач бакиришга утдик кейин ишимиз хал булди
2.Bizda ham shu axvol deyarli uyda bo'lmaymiz oyni oxirida katta summa chiqib keladi.Bu yangi hisoblagichlar xuddi ataylab ishlab chiqarilgan deb o'ylaysiz. Shu avvalgi hisoblagichlar yaxshi edi nima keragi bor edi xalqni ovvora qilib.
Мана бизда хам электр муаммо лекин биз ёзда 2-3 тн кўмир, ўтин газли бўлон билан тарраддут билан қишга кирамиз.
Аслида хақимиз бор эди. ТЭТ га борсам аниқлаштириб бериша олмади. Айбни яқинда тугатилган МИБ га қўйишмоқда. Бизда шундай қоида бор аввалгилар айбдор тамом.
Qo‘polliklar un uzur. Baribir vertualda baqiraverimoz qani bir e'tibor qaratishsa.
Buyig‘i donkixod shamol tegirmoniga qarshi deyishadikuu
Xushnudbek aka sizni alloh panohida asrasin!