Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп
Тадбиркор
, блогер ва «Asaxiy» лойиҳаси асосчиларидан бири Фируз Аллаев ўзининг Телеграм каналида электр энергиясига оид янгича ҳисоблаш тизимига оид ўз бошидан ўтказган воқеани
сўзлаб берибди. Уни сизларга ҳам илиндим:
«Электр токи борасида янги ҳисоблаш тизими ASCUE ҳақида бугунги кунгача жамоатчилик ва ОАВ кўп гапирди. Лекин, вазиятда қандайдир ўзгариш кузатилмади. Бугун бу муаммога шахсан ўзим гувоҳ бўлдим.
Қарздорсан деб Зангиота туманида яшайдиган дўстимнинг уйида токни масофадан ўчириб қўйишган. Дўстимнинг 4 нафар фарзанди бор, улардан бири ҳали бир ёшга кирмаган гўдак. Бутун уй электр токи асосидаги тизим билан иситилади. Энди -10 даражада совуқ ҳавода вазиятни фараз қилишингиз мумкин.
Қарздор бўлса, ўчирган бўлса дўстимни ўзини айбласа бўларди. Лекин, у олдиндан 5 500 000 сўм тўлов қилиб қўйган. Хато термадим, беш миллион беш юз минг сўм.
Телефон орқали электр тармоқлари маркази билан боғланиш имконсиз. Бирга Зангиота туманига бордик. Пойтахт билан шундоқ чегара туманда пойтахтдаги тизим билан ер билан осмонча фарқ бор. Ўзи Зангиота тумани бўйича ҳокимиятга аҳолида кўп савол йиғилган кўринади.
Бино ичига одам сиғмаганидан ўнлаб одамлар кўчада навбатда туришган, ҳеч ким ҳеч кимни тушунмайди, ҳатто эшитмайди ҳам. Энг қизиқ томони компьютер ҳам қарзни бир марта 23 миллион сўм, бир марта 3 миллион сўм кўрсатди. Шундан сўнг бошқа хонадан ҳужжатларни топиб келишни сўрашди, у хонадагилар ҳам ҳужжатларни беролмаслигини ва ҳозир топишга ҳам вақти йўқлигини айтишди. Раҳбарият сўралганда, раҳбар ҳам жойида йўқ. Бунақа ишлаш, халқни овора қилиш нотўғри эканлигини асабийлашмасдан тушунтиришга ҳаракат қилдик. Ходим бўлса ўзи ҳам шундоқ ишдан кетмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Ниҳоят, узоқ асаббузарликлардан сўнг, сиз бораверинг, кечгача ёқиб қўямиз деган жавобни беришди. Лекин, қўнғироқ қилиб сўрасак, ток ҳали ҳам ёнмаган.
Одатда маиший муаммолар ҳақида ёзмасликка ҳаракат қиламан. Бугун ҳам бу фақат дўстимнинг муаммоси ёки шунчаки вазиятдан ташқари хато бўлса ёзмасдим. ОАВ, ижтимоий тармоқда халқнинг доимий эътирозларини кўриб, бу алоҳида фуқаронинг эмас, аксинча тизимли муаммо эканлиги аниқ ва равшан кўринмоқда. Менимча керакли идоралар ASCUE тизимини ўрганиши, шартномалардан бошлаб ишлатилган пулгача, тизимгача тўлиқ текшириб чиқиши муҳим деб ўйлайман».
Пост тугади.
❓Сизда ҳам шу тизим билан боғлиқ муаммо бўлганми? Изоҳларда аниқ мисоллар билан ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
ИншаАллоҳ, бундан кейин ҳам яхши ишлаб туради, деб умид қиламиз.
Соҳа мутахассисларининг ишларида омад тилайман.
II-жаҳон урушидан сўнг немисларга иттифоқчиларнинг беаёв бомбардимони остида қолган вайроналар ва култепалар мерос қолди. Бироқ заҳматкаш немис халқи 10 йил ичида ривожланаётган давлатлар қаторига чиқиб олди. Германия иқтисодиёти йилдан йилга ривожланмоқда, дунё уларга ҳавас қилмоқда.
Германияда бўлганимда бу муваффақиятнинг сири билан қизиқдим ва биргина жавоб топдим: улар ватанини сўзда эмас, амалда севади; халқи, юрти тараққиёти учун жон куйдиради. Чет элникини эмас, ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилишади. Камбағалларга ажратилган пулга кўз олайтиришмайди. Кўприк қурилишларидан маблағ ўғирлашмайди. Ишга кириш учун пора талаб қилишмайди. Туғруқхоналарида биздаги каби қўлга қарашмайди, суюнчи сўрашмайди.
Тараққий топган юртда яшашни истасак, бор қусурларимиздан воз кечайлик.
(c)Олимжон Ўсаров
Каналга уланиш👉@advokat24uz
4-Yanvar kuni soat 5:00 dan, 23:20 gacha ( 18 soat rasman) tok bo'lmadi. Mana shu yongandan bugun ertalab 8:30 da yana uzib tashladi, qachon kelishi dargumon. Hamma qavat-qavat kurpani ichiga uranib kirib olganda yonadi, kerak vaqti uchadi... Ha albatta bizda xozir ham elektir toki yo'q. Bolalarga kanikul, hamma uyda, tashqari -5, -7❄️ daraja sovuq.
Viloyat archasi yonida, 6 yoshli qizim she'r aytigandi. ,,Nasaf TV'' telekanalida xozir efirga uzatilibdi. Biz ko'rmadik ha eshitdik, chunki Chiroqchida chiroq yo'q. Mana sizga yangi O'zbekisron yangicha dunyoqarash. Biz yoshlardan yana nimani kutishimiz kerak.
21-asr, axborot texnalogiya rivojlangan davrda, Elon Musk --Marsga uchib hayot barpo ertaman--deb turgan ayni paytda, Chiroqchida chiroq yo'q ☹️.
(Men telefonda yozyapman qizim holi jonimga quymayapdi-- ,, Dadajon qachon televezorda meni ko'rsatadi"🤗
--Yana 5ta she'r yodlasangiz ko'rsatadi qizim.🤭)