Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп
Тадбиркор
, блогер ва «Asaxiy» лойиҳаси асосчиларидан бири Фируз Аллаев ўзининг Телеграм каналида электр энергиясига оид янгича ҳисоблаш тизимига оид ўз бошидан ўтказган воқеани
сўзлаб берибди. Уни сизларга ҳам илиндим:
«Электр токи борасида янги ҳисоблаш тизими ASCUE ҳақида бугунги кунгача жамоатчилик ва ОАВ кўп гапирди. Лекин, вазиятда қандайдир ўзгариш кузатилмади. Бугун бу муаммога шахсан ўзим гувоҳ бўлдим.
Қарздорсан деб Зангиота туманида яшайдиган дўстимнинг уйида токни масофадан ўчириб қўйишган. Дўстимнинг 4 нафар фарзанди бор, улардан бири ҳали бир ёшга кирмаган гўдак. Бутун уй электр токи асосидаги тизим билан иситилади. Энди -10 даражада совуқ ҳавода вазиятни фараз қилишингиз мумкин.
Қарздор бўлса, ўчирган бўлса дўстимни ўзини айбласа бўларди. Лекин, у олдиндан 5 500 000 сўм тўлов қилиб қўйган. Хато термадим, беш миллион беш юз минг сўм.
Телефон орқали электр тармоқлари маркази билан боғланиш имконсиз. Бирга Зангиота туманига бордик. Пойтахт билан шундоқ чегара туманда пойтахтдаги тизим билан ер билан осмонча фарқ бор. Ўзи Зангиота тумани бўйича ҳокимиятга аҳолида кўп савол йиғилган кўринади.
Бино ичига одам сиғмаганидан ўнлаб одамлар кўчада навбатда туришган, ҳеч ким ҳеч кимни тушунмайди, ҳатто эшитмайди ҳам. Энг қизиқ томони компьютер ҳам қарзни бир марта 23 миллион сўм, бир марта 3 миллион сўм кўрсатди. Шундан сўнг бошқа хонадан ҳужжатларни топиб келишни сўрашди, у хонадагилар ҳам ҳужжатларни беролмаслигини ва ҳозир топишга ҳам вақти йўқлигини айтишди. Раҳбарият сўралганда, раҳбар ҳам жойида йўқ. Бунақа ишлаш, халқни овора қилиш нотўғри эканлигини асабийлашмасдан тушунтиришга ҳаракат қилдик. Ходим бўлса ўзи ҳам шундоқ ишдан кетмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Ниҳоят, узоқ асаббузарликлардан сўнг, сиз бораверинг, кечгача ёқиб қўямиз деган жавобни беришди. Лекин, қўнғироқ қилиб сўрасак, ток ҳали ҳам ёнмаган.
Одатда маиший муаммолар ҳақида ёзмасликка ҳаракат қиламан. Бугун ҳам бу фақат дўстимнинг муаммоси ёки шунчаки вазиятдан ташқари хато бўлса ёзмасдим. ОАВ, ижтимоий тармоқда халқнинг доимий эътирозларини кўриб, бу алоҳида фуқаронинг эмас, аксинча тизимли муаммо эканлиги аниқ ва равшан кўринмоқда. Менимча керакли идоралар ASCUE тизимини ўрганиши, шартномалардан бошлаб ишлатилган пулгача, тизимгача тўлиқ текшириб чиқиши муҳим деб ўйлайман».
Пост тугади.
❓Сизда ҳам шу тизим билан боғлиқ муаммо бўлганми? Изоҳларда аниқ мисоллар билан ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Кейин кучланиш паст бўлган вақтларда электр сарфини бошқа вақтдагиларга нисбатан кўпроқ ёзади..Бу тизим ислоҳотга мухтож. Ушбу тизим устида кузатув олиб борсангиз ўзингиз бунга гувох бўласиз. Электросетдагилар биз билмаймиздан нарига ўтмайди. Билмайдиган одам нима қилади у ерда ишлаб?
Passport har 2 yoki 3 yilda uni muddati qancha bo'lishidan qat'iyy nazar almashtirasan bazaviy hisoblash miqdorining falon foizi oldin kassaga to'laysan keyin kech soat 00:00 gacha yurasanmi navbat turib bir biring urasanmi xodimlar navbat olib berib biznes qiladimi uni farqi yo'q kassaga pul to'lab kerakli cheklarni topshirsang bo'ldi uyog'i sizning muammoingiz hurmatli fuqoro
Мен уйимни иситиш учун, давлат стандартларидан утган заводской, газ билан ишлайдиган козондан фойдаланаман. Замонавий техника булгани учун у хам жуда нозик, салга кизиб кетади, автоматик учирилмайди, доимий равишда назорат керак. Устига устак насоссиз ишламайди, яъни барибир электр токисиз ишламайди. Агар тунда свет учиб колса, худо курсатмасин, бир соат ичида портлаб кетиши аник. Агар кимда шунаканги "заводской" козонлар булса, эхтиёт булинглар азизлар!
keyin aka kupam nolimang shukur qiling