Ҳудуд ранги нимани англатади?

🔴 "Қизил" ҳудудда карантин чекловлари сақлаб қолинади. Фақат қуйидагиларга “қизил” ҳудудда рухсат:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, уларнинг буюмларини бозордан ташқаридаги дўконларда сотиш;

🔹 қурилиш;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

❗️қизил ҳудудда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

===

🌕 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

❗️сариқ ҳудудда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

===

✅ Яшил ҳудудда юқоридагиларга қўшимча яна кўплаб енгилликлар берилади, хусусан:

👉 парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно);

👉 мототранспорт ва велосипедларнинг, шунингдек шахсий машиналарнинг стикерсиз ҳаракатига;

👉 давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.


👉 @xushnudbek 👈

87 comments

Show 12 more comments
Buni Xushnudbek xal qmasalar kerak toy buyum bozorlar aytlmaganu
Yashil hududda taxi mumkinmi. Tumandan tumangachi
Ey Alloh tugasin tezroq bu balola bizadan
Qizil hududda toshkent viloyati bor, toshkent shahar sariqku
Zoyir
Яшил худудга укув марказларини очса буладими?
🧑🏻‍💻Itspcl
Navoiga salom
Ман бир вилоятда яшаб бошқа вилоятда ишлайман,ҳар иккиси ҳам қизил ҳудудда....ишга ўз шахсий автоуловимда бориб келсам бўладими,ишхонадан маълумотнома бору лекин стикерим йўқ.....фақат белгиланган вақтда юраманми? Вилоятлар ораси 110 км...
Yashil hududda ertadan yursak bo'ladimi bemalol?
Шуни туманлар аро хам белгилаш керак манимча бизни туманда бирортаям чиқмаган касаллик
Хайвон бозорлари қуш бозорларини очилса яхши бўлармиди
Samadova Madina
Assalomu alaykum, Buxoro qizil hududga,lekin undagi ba'zi tumanlar sariq yoki yashil bo'lishi mumkinmi?
Toshkent viloyati.qibray tumanidayam moshinada xarakatlanish mumkinmasmi endi.belgilangan vaqtdan tashqari
Karonavirus info ни яхшилаб укийлар. Ундаги Тошкент сузидан максад: Тошкент вилоятларини назарда тутилган. Чунки энг пастида вилоятлар деган суз бор
Yashil hududlarda oshxona yoki kafelar ochiladimi ?
Show next 54 comments