Айрим тоифадаги абитуриентлар ҳужжат торшира олишмаяпти!
Рихсибой Зияев томонидан келган мурожаатда қуйидаги фикрлар келтирилган:
"Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон қишлоғида жойлашган ИИБ қошидаги 2- Тошкент Академик Лицейи ДТМ
abitur.dtm.uz сайти базасида чиқмаяпти.
Битирувчилар дипломларини олиб бўлишган. Биронта ОТМга топширай деса битирган лицейи рўйхатида чиқмаяпти. Қабул тугашига ҳам мана атиги 8 кун қолди."
Давлат тест маркази расмийларидан бу масалада ёрдам сўраймиз!Сиз ҳам шу сингари ҳолатлардан хабардор бўлсангиз изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈