Нима учун ОТМларнинг молиявий ҳисоботлари ошкор қилинмайди?
Жуда кўп дуч келамиз, давлат бўладими, нодавлат бўладими, кўплаб ташкилотлар халқда пайдо бўлаётган норозиликларга энг аввало одамларнинг ўзини айбдор қилади.
«Биз қилаётган ишларни билмасдан, масалани тушунмасдан, қилинаётган ўзгаришлар моҳиятини тўғри англаб етмасдан, фақат танқид қилишни билишади» деган айбларни
тез-тез учратамиз.
Аммо аслида айб ўша ташкилотларнинг ўзида, улар етарли даражада тушунтириб бера олмаган, масала моҳиятини халқ тилида кенг тарғиб қилмаган ва энг асосийси
очиқ ҳамда шаффоф маълумотлар тақдим қилмаган.
«Улар» лойиҳасининг
аввалги сонида TEAM университети ректори Алишер Ҳасанов ҳам талабалар контрактлари атрофида юзага келаётган норозиликлар ҳақида гапира туриб, айнан шунга урғу бериб ўтган
(видео пост охирида). Яъни талабалар тўлаётган контракт харажатни қопламаслиги рост, аммо буни тўғри етказиб бера олиш керак, маъносида.
Яқинда Ҳукумат пандемия муносабати билан талабалар контрактига 10% чегирма эълон қилди. Аммо шу чегирмадан кейин ҳам норозиликлар тиниб қолгани йўқ, аксинча яна янги гаплар, янги важлар пайдо бўлди. Бунинг сабаби нима? Сабаби "эй, булар ўзи доим ношукр"лигидами ёки етарлича очиқ ва шаффоф маълумотлар берилмаётганидами?
Шу чоққача ОТМ ректорлари ўз талабаларига молиявий харажатлари ҳақида маълумот бердими? Қайси ректор қилди шу ишни? Чиройли
(хунук бўлса ҳам майли) тақдимот, диаграмма, инфографикалар билан ОТМ 1 йилда қанча топяптию, қанча харажат қиляпти, шуни қанчасини талаба тўляптию, қанчасини давлат қоплаб беряпти, ҳар йили қанча фойда ёки қанча зарар билан чиқяпти, шулар ҳақида ҳисобот тақдим этдими? Йўқ!
❓Нега? Нега тақдим этишмайди? Нега ОТМлар бюджети, молиявий ҳисоботлари ёпиқ ва сирли?
Ахир давлат ОТМлари
халқ тўлаётган солиқлар ҳамда
талабалар тўлаётган контрактлар эвазига кун кўряптику. Уларнинг молиявий ҳисоботлари билан танишишга нафақат талабалар, балки ҳар бир ўзбекистонликнинг тўла ҳаққи бор. Бюджетдан ажратилаётган пуллар қаёққа, қанақа сарфланаётганини билишга ва уни назорат қилиб боришга жамоатчилик 100% ҳақли!
Шунинг учун янги ўқув йили бошлангунга қадар солиқ тўлаётган халқни, контракт тўлаётган талабаларини ва албатта ўзини ҳурмат қилган ректорлардан
очиқ ва шаффоф молиявий ҳисоботларини эълон қилишларини сўрайман. «Биз зарар билан чиқяпмиз, ўшанчун контракт нархи шунақа» деган умумий гаплардан чекинадиган пайт келди.
P.S.: олий таълимдаги контрактлар миқдори масаласидаги позициям кўпчиликка маълум. Менга давлат ОТМлардаги молиявий сиёсати ёқмайди, ОТМларнинг зарарига ишлашига эса тиш-тирноғим билан қаршиман, гарчи бу талабаларга унчалик ёқмаса ҳам. ОТМлар тезроқ молиявий ва академик мустақил бўлишини, контракт нархини харажатларидан келиб чиқиб ўзи белгилашини, ҳадеб давлат бюджетига қараб қолмасдан, ўзи даромад қилишга ўрганишини, ўзи топган пулни эркин ишлата олишини, умуман олганда бозор иқтисодиёти қоидалари ва соғлом рақобат муҳитида таълим сифати кўтарилишини истайман.
Тезроқ шу кунлар келишига тилакдошман.
👉 @xushnudbek 👈
Иш вактини уч сменага бу́лиш яни
1- эрталаб 8:00 дан 17:00 гача,
2- эрталаб 9:00 дан 18:00 гача,
3- эрталаб 10:00 дан 19:00 гача,
Шунда ку́чада машиналар тирбандлиги, метро ва автобусларда тирбандликлар анча енгиллашарди менимча. А то яна одамлар говжум, масофани у́зи хохламаган холда унитишяпти. Яна тупикка кириб колмайлик, шунча иктисодиётни ту́хтатиб кийналганимиз етар
Мен шунчаки мисол учун айтгандим холос, сиз билан уришиш учунмас.
Армейский балларчи, ахир хар бир йигит кишини Ватан химояси учун бир йил хизмат килиши бурчику.
Канчадан канча киз аеллар шу баллар курбони булишган. Уз билими билан 160 балл туплаган киз бола армия истиези билан 162 балл туплаган йигитни деб контрактга тушиб колганини хамма билади. Уша кизни айби кизбола булиб тугилиб колганими?...
Энди харбийларнинг фарзандлари деб яна билимли болалар аламзада бупколишадию. Имтиез берса берсин, уларни оддий оила болалари орасида беллаштирмасин ( армейский имтиезни ажратгандек)
Узр
Булгандаям, билим оркали эришган ютуклари инобатга олиниши керак. Масалан, билим олимпиадаларида эришган ютуклари!!!!
Укитувчи айбдор.....Ота она айбдор....
Халк болам укисин дегани учун. Укитувчи озгина ойликка купрок дарс утмагани учун (аслида тест саволларини 30% дан купроги мактаб программасида йук)
Ота онанинг "айби" эса от молини сотб булса да боасини укитаетгани....