⚡️Ўқишни кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) transfer.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумот берди.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб, қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

❗️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларнинг юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

‼️
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

✅ Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.


👉 @xushnudbek 👈

1150 comments

Show 100 more comments
Рейтинг дафтарча деган жойида уни биринчи страницасини койсаям утадими яни унда бизани хакикатан укишимиз хакидаги информацияла бор йоки бахолар бетини койиш шартми лкн муаммо шундаки унда бахолар тулик эмас,кандай йул тутса болади
Pasportni va zachotkani asil nusxasini rasmga olib,PDF qilib joylagandim, ya'ni ksiro kopyadan rasmga olmagandim,shu ham boʻlaveradi? Kim dr bilsa etvorsin
Jumayeva
baxolar betini
2 курсга утганлик тогрисида справка олсам у бахолани урнини босиб биладими йоки шу именно бахо болиши шартми
Махсуда Мирзаевна
Jumayeva
bo‘ladi pdf ham
Жумаева сиз каерда укийсиз
миржалол хамроев
Iltimos Xushnudbek aka oliy talimni call markazidagilarni tepib uyg‘otib yuboring. Xalqni shuncha dardi bor ekan.
Menga ham yordam qilinglar
👑Muminova👑
iltimos shu haqida ma'lumot bervorilar
Ikki kundan beri tel qilaman olmayapti
Telga kod kemayapti
Ğ K
Ikki kundan beri tel qilaman olmayapti
pochtasiga yoki fecebook saytiga yozing .javob qaytarishadi albatta
Yevro potokdan uzbek potokka otirganlar bormi, qanaqa qilinadi?
👑Muminova👑
tushunmadim
Show next 100 comments