⚡️Ўқишни кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) transfer.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумот берди.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб, қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

❗️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларнинг юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

‼️
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

✅ Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.


👉 @xushnudbek 👈

1150 comments

Show 100 more comments
Yoki qanday bilamiz kòchirilgan kòchirilmaganimizni
Assalomu alaykum kimda arizasizga javob qaytarildi manga ariza ko‘rib chiqilvoti deb yozilgan lekin javob yuq
Yoki imtihonlar tugagandan keyin chiqarmikan
Менда 4 чи банд пайдо булди "давлат комиссиясига жунатилди" деб. Яна кмда щунака чикди?
Хушнудбек ака ассалом алейкум. Илтимос шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Аризани кўриб чиқиш муддати хам тугади. Аммо шахсий кабинетда ўзгариш йўқ. Эртага 2 санадан биз ўқишимизни қандай, қайси олийгохда онлайн бошлаймиз?
Xushnudbek aka assalom aleykum. Arizani kòrib chiqish muddati tugadi. Lekin javob olmadim. Shaxsiy kabinetda ariza yuborildi deb turibdi. Qachon aniq bularkin
кмдадир шу 3-босқични жовоби кемадими
Hech kimga javob kelmadimi hali?
Statusga yoziladi
Mehribon Nurimova
Мухтаров
кмдадир шу 3-босқични жовоби кемадими
Qabul qilindi maniki javobini nazarda tutyapmanda
Mehribon Nurimova
Qabul qilindi maniki javobini nazarda tutyapmanda
10- сентябргача чиқиб қолади дганде қлишвотти яна билмадим
Mehribon Nurimova
Uchniydan zauchniga qilingan perevodla chiqyapti ekan yoki ularniki boshqa vaqtdamilan
Kimda javobi chiqdi perevodi oxshaganlar bormi
Javob chiqishni boshladimi
Show next 22 comments