Авиа соҳасини хусусийлаштириш ҳақида
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ўзининг Телеграм каналида қуйидаги фикрларни
билдирибди:
«Олмаота аэропортини
$415 миллион долларга сотиб
юборишибди. (Олмаота аэропорти 1994 йилдан бери хусусий).
Сотиб олувчи: Туркиянинг TAV Airports Holding компанияси.
Биз ҳам шу инқироз пайтида барча аэропортларимизни хусусийлаштириб юборсак яхши бўлар эди. Қарабсанки, инқирозда кейин Ўзбекистонда авиа транспорт ҳам балки ривожланар. Шунча йил рақобатсиз бўлган авиа траснпорт учун рақобатчилар кириб келса, иқтисодиётимизга жуда кўп фойдаси тегар эди.
Албатта хусусийлаштириш жараёни
адолатли ва шафоф бўлиши керак. Буни таъминлаш эса унчалик қийин эмас. Хуллас 2020 йилга умидларимдан бири, энг камида Тошкент аэропорти хусусийлаштирилиши. Хусусийлаштириш ва «осмон очилиши» натижасида чипта нархлари тушиши аниқ», - дейди Беҳзод Ҳошимов.
Пост тугади.Беҳзоднинг фикрларига тўлиқ қўшиламан! Шу чоққача халқ тўлаган солиқлар эвазига фаолият юритиб келган аэропортлар ва «Uzbekistan Airways» компанияси ишончни оқлаётгани йўқ. Аксинча уларнинг зарар кўрмаслиги учун монополияга айлантириб қўйишган ва натижада эса барча оғирлик яна халқ гарданига тушмоқда: билетлар қиммат, хизматлар сифатли эмас, ривожланиш суст ва ҳ.к. Ва ушбу компаниялар ортидан давлат бюджети ҳам на улар тўлайдиган солиқлардан, на улар топган даромаддан тайинли фойда кўраётгани йўқ.
Яъни халқ ўзи тўлаётган солиқлари эвазига кун кўраётган компаниялар сабабли
яна ўзи қўшимча тўлов қилишга, зиён кўришга мажбур бўлмоқда. Бу ўта оддий ҳаёт ҳақиқатлари, буни англаш учун иқтисод фанлари профессори бўлиш шарт эмас.
Шу сабабли иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида тезроқ
давлат улушини камайтириш ва уларни хусусийлаштириш керак. Ҳар бир соҳага қанча тез рақобат кириб келса, бундан фақат ва фақат халқ ютади. Халқ ютди дегани, давлатга ҳам фойда дегани.
Фақат Беҳзод айтганидай, хусусийлаштириш жараёни очиқ, ошкора ва шаффоф ўтиши керак.
👉 @xushnudbek 👈
Безнес мухитини яхшилаш кк деганим билиб куйингларки хар кандай инвестор бирор ерга иш бошлашдан олдин у ердан фойдасини олиб чикиш йулларини излайди агар биз уларга уз фойдаларини олиб чикишини кафолатласак ишбилармонлик мухитини яратиб берсак солик идораларини уларни ишига аралашишини камайтириб берсак ундан кейин улар келиб иш бошлайди акс холда авиа сохамиз хусусийлашгани бн фойда булмайди просто бир манополистдан бошка бир манаполист пайдо килганимиз колади
bizni avia biletla dunyoda eng qimmatlari qatorida shundoq ham agar marsdan biron kampaniya kemasa narx oshmidi