⚡️РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади

Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси қарор қабул қилди.

Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилги кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Шунингдек, саволлар сони ҳам қисқартирилди. Илгари 5 та фандан жами 105 та савол берилар эди, ҳозир 5 та фандан жами 70 та савол берилади. Шунда 3 та мажбурий фанлардан 10 тадан савол (илгари 15 тадан эди), 2 та мутахассислик фанларидан эса 20 тадан (илгари 30 тадан эди) савол бериладиган бўлди.

❗️70 та савол учун жами 3 соат вақт берилади.

Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 балл.


👉 @xushnudbek 👈

1380 comments

Show 100 more comments
JISMONIY TARBIYA INSTITUTI HAQIDA MAʼLUMOT BERING ILTIMOS....................................................
Bir tyinga qimmat bo‘p ketyapti DTM
Королева
Мажбурий 3та фанни кераги йук эди масалан онат тили укийдиган одамга математикадан топширишни нима кераги бор
Жуда кередаа майли зорр доктир босинде аммо хисоб китобни билишмасин кандо болади бунакада??????
O‘zbekiston terma jamoasi DTM dan ko‘proq ishlayapdi borku 😂😂😂
3 soat vaqtni 2.5 soati uxlashgami
Mehrangiz
Majburiy blokni olib tashash kk edi uzi😐
Samandar
3 soat vaqtni 2.5 soati uxlashgami
Бемалол ишлоисзз мазза килибб хотиржам
Yaxshimi yomonmi lekin bilimi bor albatta talaba bo'ladi.
***** Aisha*****
Ундай деманг халкни ойлашганнн
Сиз узиз талабамисиз? Таёрланиб кирганмисиз
🦋🦋🦋
Manga yordam Bering🥺
Telegramdan yozing +998941176662
Show next 100 comments