⚡️Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланди.
✅ Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан:
➖ ўқишга кирган
25 нафар;
➖ 2-4-курсларда ўқиётган
75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини
тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.
✅ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ,
50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида
бепул ўқитилади.
❗️Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
➖ отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
➖ боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим.
❗️ Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида
давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.
❌ Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.
⛔️Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса
мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.
✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари
aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
BILMADIM BU COMMENTNI OʻQIYSIZMI YOQMI.
MAGISTRATURA TALABALARI UCHUN YOSH BOLASI BORLAR UCHUN AKADEMIK TATIL OLMASDAN OʻQISHNI DAVOM ETTIRSA BOʻLADIMI.
BU HAQIDA QAROR CHIQDIMI.
YOKI HALI HAM LOYIHAMI OGʻIZDA QOLGAN.
ILTIMOS. KUTAMIZ.
OLDINDAN TASHAKKUR.
2. Қарор бу йилдан ижродами? Маълумот топширишга кеч қолмадикми?
Agar shu mavzu bo'yich izlanib ko'rsangiz gaplarimni tushunib olasiz.
Shu xotin qizlar boyica tôlov kontrakt ni tolab beriwlarichun qanday hujjatlar bôliwi kk va kimga murojat qiliwi kk
Shuning uchun kopchilik o'qigisi keladi ammo moliyaviy tarafdan ojizroq bo'lganliklari uchun o'qishga topshirmaydi !