Каналимиз обуначилари орасида шу кунларда таълим кредити олган талабалар борми? Жараёнлар қандай кечди, тажрибангиз билан ўртоқлашсангиз.
Ёки таълим кредити олиш учун ариза берган, лекин муаммоларга дуч келганлар борми? Ўша муаммоларни билдирсангиз, тегишли ташкилотларга етказиб, ҳал қилишга ҳаракат қилар эдик.
👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Унга кўра:
➖ тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.
➖ талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.
➖ кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.
➖ таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.
➖ жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.
Yaʼni men bu yil kontraktni taʼlim krediti bilan yopmoqchi edim
Hamda kunduzgi boʻlim kontrakti 9mln 800ming sirtqi esa 11mln 200 ming boʻlgan
Yaʼni kontrakt toʻlashga ozro qiynaldim
Demoqchi boʻlganim sirtqilar uchun taʼlimi kreditini chiqarishni imkoni yoʻqmi
Yoki birorta davlat organiga ishga kirish boʻyicha ozroq yoʻl yoʻriq oʻrgatolmaysizmi ?
Мен фарзандимга таълим кредит олиш учун банкка бордим.
Хамма хужжатлар тайёр бўлгандан сўнг талаба нинг ўзи келсин дейишди.
Фарзандим келиши учун 12 соат йўл бериши керак.Ота Онаси кафил бўлгандан кейин талаба келиши шартми.Узоқ йўл келиши,кетиши,банкка учрашиш,хаммаси учун УЧ тўрт кун вақт юқотади.
Нима маслаҳат берасиз?