Балки кўпчилик бу шеърни ўқигандир, шундай бўлса-да, яна бир бор каналда эълон қилгим келди:

“ДАРСДАН СЎНГ”

Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.

«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».

Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.

Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди. — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»

Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.

Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.

Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.

Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.

Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.

Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.

Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.

Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни…

Матназар АБДУЛҲАКИМ


👉 @xushnudbek 👈

236 comments

Show 63 more comments
Men birinchi marta o‘qidim, juda ajoyib she‘r ekan
kim bu
Ажойиб шеьр
Oʻqimagan ekanman qoyil zoʻr sher ekan
Men o'qimagandim juda ta'sirli ekan👍👍👍👍👍👍⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐⭐
👍🏻👍🏻👍🏻
Ancha vaqt oldin bir ustoz o‘qib berganlarida yig‘lagandim. Ustozlarimiz omon bo‘lishsin.
Пулатова
Juda zo'r she'r ta'rifga til ojiz
Surayyo Haydarova
Juda ajoyib sheʼr ekan. Eshitmagan, oʻqimagan edim.
Ro'zmetov Umrbek
O'qib juda tasirlandim, ustozlarimiz doimo so'g salomat bo'lsinlar.
Ўқигандим.Йиғлагандим.Фарзандларимга ҳам ўқиб бергандим. Яна ўқидим.Яна йиғладим.Муаллифга тасанно. Сизга ҳам рахмат
Хайрулла
Ажойиб ва таъсирли шеър экан. Устозлар қанчалик фидойи ва буюк зот эканлиги мадҳ этилган шеър. Беихтиёр мактабда ўқиган даврим ёдимга тушди тушди. Устозларга ҳамиша таъзимдамиз! Раҳмат Хушнудбек
Полат
😢
Maftuna Murtazoyevna
Raxmat zòr she'r ekan yiģladim
Нурмахаммад Юсуфбек
Хар сафаргидек кузларим намланди😭
Oldin òqimagandim. Ta'sirli she'rakan
Erkin Voxidov
Madina
Lekin bir savol doim qiziqda manga. Bu bo'lgan voqeami Xushnugbek yoki ijodkor to'qimasimi
Бир шеър таъсирида яратилган, Ўзбекистондаги ягона “Устозга эҳтиром” ҳайкали ҳақида биласизми?

Элликқалъа туманининг марказида “Устозга эҳтиром” номли ҳайкал бор. Ҳар йили 1 октябрь – Устозлар ва мураббийлар куни муносабати билан кенг омма ушбу ёдгорликка ташриф буюриб, эсдаликнинг пойига гуллар қўйишади. Муаллима ҳурматига ўрнатилган ушбу эсдалик бутун Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.

Қорақалпоғистонлик журналист Есимхон Қаноатов ҳайкалнинг яратилиш тарихи ҳақида ғоят таъсирли воқеани баён қилди.

2001 йилда “Бўстон”да марҳум хонанда Отажон Худойшукуровнинг ижодига бағишланган катта тадбир ўтказилади. Унга Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Омон Матчон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф, Матназар Абдулҳаким, Ошиқ Эркин каби ижодкорлар ташриф буюришади. Шоирлар кетма-кет гўзал шеърлари билан залга йиғилганларни ҳушнуд қиларди. Бир вақтда шеър ўқиш навбати хоразмлик шоир Матназар Абдулҳакимга етиб келади.

Шоир минбарга чиқиб бироз ўйланиб туради-да, биринчи ўқитувчимга бағишланган шеъримни айтиб бермоқчиман, дейди. У “Дарсдан сўнг” номли шеърини ўқиган пайтида залда йиғламаган биронта киши қолмайди. Шеър таъсиридан ҳамманинг юраклари ларзага келган эди.

Шеърнинг қисқача мазмуни қуйдагича:

Воқеа олис қишлоқларнинг бирида юз берган. Битта муаллима узоқ қир ошиб, мактабга қатнаб, болаларга дарс ўтар эди. Бир куни у ўқувчиларга иншо ёздиради. Бутун синфдан 7 нафар ўқувчи иншо ёзмай қолади. Муаллима уларга аччиқланиб, эртага албатта ёзиб келинг, бугун сизларга кечирим бераман, деб койийди. Қолган ўқувчиларнинг дафтарларини йиғиб, қўлтиқлаб уйига қайтмоқчи бўлади.

Қараса, кун кеч бўлиб қолибти. Ҳар куни келиб олиб кетадиган эри эса бугун келмаган. Ҳамкасмблари “бугунча бизникида қолинг, кун кеч бўлиб кетди” деб қистаса ҳам у йўлга чиқади. Йўлда кетаётиб миясига турли ўйлар келади: нимага эри келмади экан-а? Кўнгли совудими экан, деб ваҳимага тушди. Ёки уғлим хасталаниб қолдимикан? Ундан баттар юрагини ваҳима босади.

Нима бўлса ҳам уйга тезроқ етай деб, ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қирми, қарамасдан шошилиб кетар эди. Бир пастда изига бир қора эргашиб келаётгандай туюлади. Не кўз билан кўрсин-ки, изига оч қашқир тушган экан. Эсига қашқирнинг оловдан қўрқиши келади ва қўлтиқлаб келаётган дафтарларни ёқа бошлайди. Дафтарни ёққанда қашқир ҳам тўхтайди. Ўзи ҳам юрагини босиб олади.

Овулга етай деб қолганда муаллимда дафтар тугайди, қашқирда эса тоқат...
Агар шу куни 7 нафар ўқитувчи иншони ёзиб топширганда эди, муаллим омон қолармиди.

Эртасига муаллимнинг жонозасида бутун халқ йиғлайди, ҳаммадан баттар 7 нафар ўқувчи, жумладан улардан бири шеърдаги лирик қаҳрамон ҳам ўкириб йиғлайди.

Тадбирда ўқилган ушбу шеърдан шу пайтдаги туман ҳокими Неъматулла Худайбергенов ҳам жуда таъсирланади ва муаллимага ҳайкал ўрнатиш ғоясини илгари суради. Шундай қилиб, 2003 йилда “Устозга эҳтиром” ҳайкали дунёга келган эди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Олимжон Усмонов
Мен хам биринчи марта ўқидим. Жуда таъсирли шеър экан. Ўша еттита бола ҳам дафтар топширганида балки омон қолармиди ўша устоз. Бахтимизга барча устозларимиз омон бўлишсин. Сизга ҳам раҳмат Хушнудбек мана шундай маъноли постлар орқали шогирдлар қалбида устозларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни ошишига замин яратганингиз учун. Оллоҳим ўзи Сизни паноҳида асрасин.
Шу шеьр сабаб Коракалпогистон Республикасининг Элликкала туманида Устозларга атаб 2001 йилда Туман хокими устозга хурмат хайкали куйдирган экан кечагина шуни укиб колгандим
Jahongir Muzaffarovich
Xorazmlik .
Show next 100 comments