Балки кўпчилик бу шеърни ўқигандир, шундай бўлса-да, яна бир бор каналда эълон қилгим келди:

“ДАРСДАН СЎНГ”

Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.

«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».

Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими…» — ваҳм этди бирдан.

Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди. — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.

Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё…»

Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.

Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.

Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.

Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.

Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.

Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.

Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.

Лекин… кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.

Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
…Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни…

Матназар АБДУЛҲАКИМ


👉 @xushnudbek 👈

236 comments

Show 100 more comments
👍👍👍👍👍yaxshi she'r ekan
Feruza Aminova
Agar yanglishmasam bu she's hayotiy voqea asosida yozilgan
Bu sherni birinchi o‘qiganimda juda ta‘sirlanganman mualifga gap yo‘q
Oltinoy
👍👍👍👍👍👍
Сардор Нарзуллаев
Qaniydi hammamiz o'qituvchini faqat so'zda emas, balki amalda shunday qo'llab-quvvatlasak. Shunda o'qituvchilarimiz jamiyatimiz davrasining to'rida, o'quvchilari esa zamonning oldida bo'larmidi.....
Men tushunmadim nima haqda ketganini
Fathulla Abdusalamov
Abduvali.
Sheʼr Judayam zoʻr! Qoyil 👍👍
👍👍👍👍👍
👍👍👍👏👏👏👏
🦋[꯭꯭꯭❤️]꯭꯭🌸⃝𝐃ᬼ꯭𝗜꯭ᬼ꯭𝐋꯭꯭ᬼ꯭𝐃ᬼᬼ꯭𝐎ᬼ꯭𝗥ᬼ꯭[꯭❤️]🦋꯭꯭🧸꦳꯭ꦿ꯭꯭🌸꦳꯭ꦿꦸ
Ajoyib,qishloqlarda shunga yaqin vaziyat judayam kòp buladi.She'r yozsa juda ajoyib she'r bòlarkan.👍👍👍
UMIDA KODIROVA
Bògan voqeami
Zòr she'r ekan barakalla 👍👍👍👍👍👍👏👏👏👏
Meni ham she'r yozgim kelib ketdi
Orqadan kelayotgan yirtqich o'qituvchini yeydimi???
🦋[꯭꯭꯭❤️]꯭꯭🌸⃝𝐃ᬼ꯭𝗜꯭ᬼ꯭𝐋꯭꯭ᬼ꯭𝐃ᬼᬼ꯭𝐎ᬼ꯭𝗥ᬼ꯭[꯭❤️]🦋꯭꯭🧸꦳꯭ꦿ꯭꯭🌸꦳꯭ꦿꦸ
Òsha muhitni kòrmaganlar,menimcha she'rni ham tushinmaydi
Жуда таъсирландим ажойиб бугинга тушмасаям таъсири кучлиекан.Чиндан хаётийми
🎼Шох .
Қойил.Воқеа зўр ўйланган.Тўғри шунақа жойлар хам бор.Кинога тайёр мавзу экан.👍👍👍
Saydullo Xujaqulov
Gap yõq. Õqimagan ekanman. Klass
Zòr ekan. Chuqur ma'noga ega satrlar. Gap yo'q. 🥺🥺🥺🥺
Gulira'no Ochilova
Устоз ва мураббий куни муносабати билан 1 октябрдан ойликлар 40% га ошди.



Халқ банки ва Агро банк ўқитувчилар учун 7%лик кредитлар ажратади.



Уй ва автомашина харидида автоматик равишда 33 %лик чегирмалар берилади.



Ўқитувчи гувоҳномаси жорий этилди ва жамоат транспортлари бепул хизмат кўрсатади.



Юбилей саналарда 5, 10, 15, 20, 25, 30 йил ишлаганларга бир марталик бир оклад мукофот берилади.



Концерт, турли тадбирлар, футбол ўйинлари учун гувоҳнома кўрсатилганда 10% чегирмалар берилади.



Барча ўқитувчиларнинг уйларига бепул вай фай ўрнатилади.



Янги қабул қилинган таълим тўғрисидаги қонунда юқоридаги имтиёзлар белгиланган. 



Шомда ухлаганда одам шунақа алаҳсираб қоларкан. 😀😀😀😀
😀😀😀😀😀😀
Деб ёзди: Гулчеҳра Неъматовна
Авторга рахмат ким бўлса ҳам
👍👍👍👍👍👍👍👏👏👏👏👏👏👏
Show next 95 comments