Элдор Шомуродов “Рома”даги илк голини урдиБугун тунда “Рома” мавсум олдидан назорат учрашувида “Бетис” жамоасига қарши ўйин ўтказди. Моуриньо Элдорни асосий таркибда туширди.
Дастлаб “Бетис” 3-дақиқада ҳисобни очди. 27-дақиқада Элдор ажойиб тарзда “Рома” таркибидаги илк ўйинида илк голини уришга муваффақ бўлди.
2-бўлимда Элдор “Рома”нинг иккинчи голида ҳам қатнашди ва ассистентлик қилди.
Афсуски, “Рома”нинг 3 та футболчиси қизил карточка олгани натижасида якунда 5:2 ҳисобида “Бетис” ғалаба қозонди. Айтганча, Моуриньо ҳам қизил карточка олди.
Элдор учун дебют яхши бошланди, дейишимиз мумкин. Баракалла, омадингни берсин.
👉 @xushnudbek 👈
Faqat ularni iqtidorini ko‘rsatadigan haqiqiy murabbiy-u jamoa yo‘q