Афғонистонлик бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистонда таҳсил оладиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегациаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорликда афғонистонлик хотин-қизларнинг Ўзбекистонда таҳсил олиши учун махсус грантлар
ажратилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таълим олиш имконияти берилади.
Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун
2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТ Тараққиёт Дастури 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.
Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганади ва ўқишни тугатгандан сўнг, уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади. Улар Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Тошкент давлат аграр университети кўмаги остида ўқийди.
2019 йил октябр ойида Афғонистонлик аёлларнинг биринчи гуруҳи статистика, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон соҳаларида таълим сафарларини бошлаш учун Қозоғистонга келганди. Бу йил эса яна 20 нафар талабага таълим гранти берилади. Улар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини, Қозоғистонда эса кончиликни ўрганади. Дастур аввалида талабалар тил курсларида таҳсил олиши белгиланган.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈