Тиббиёт коллежларини битирганларга тиббиёт олийгоҳига 2-курсдан имтихонсиз кириш имтиёзи берилиши ростми?

ЖАВОБ: Бу кутилаётган имтиёз амалдаги (эски) тиббиёт коллежларига таллуқли эмас, аксинча, янги ташкил этиладиган тиббиёт техникумларига тегишли.

Аввалроқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47 та тиббиёт коллежи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатли техникумлари этиб қайта ташкил этилади деб хабар берган эдик. Бу Президентнинг 7 апрелдаги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ
Самарқандда – 7 та,
Фарғонада – 5 та,
Андижонда – 4 та,
Наманганда – 4 та,
Сурхондарёда – 4 та,
Тошкент вилоятида – 4 та, Қорақалпоғистон Республикасида – 3 та,
Бухорода – 3 та,
Жиззахда – 3 та,
Қашқадарёда – 3 та
Тошкент шаҳрида – 3 та,
Навоийда – 2 та,
Сирдарёда – 1 та,
Хоразмда – 1 та тиббиёт коллежи қайта ташкил этилади.

Техникумларда моддий-техника базаси янада кучайтирилади, амалиёт хоналари белгиланган нормативларга асосан жиҳозланади, ўқув-симуляцион аудиториялар ташкил этилади.

Бу ерда валеология, тиббий психология, нутрициология диетология фармакология кинезиология, реабилитологиява профпатология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Ўқув режалари ва фан дастурлари илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилади. Техникумларда дарс машғулотлари тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда масофавий таълим орқали ўтказилади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишини давом эттирадилар. Улар кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ўқишга қабул қилинади.

Жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, шунингдек тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

31 comments

Mega HAPPINESS
Demak, har kim kontraktni t6lab texnikumga 6qib ketaverar ekanda, keyin esa medga bez egzamin kiradi? Bular keyin kelajakda odamni o'ldirmaydimi?
Judayam yaxshi buldi endi qacon bowlansae ekan uqiw
Машу техникумлага Кабул жарайонла качон болади?
Dilnoz
Tõğri yaxshi bõldi
Endi yangi bitiradiganlaga holosmi bu yil bitirganlaga yoqda aaa😒
Korruptsiya holatlarini kuchayishiga olib keladi
O‘zi hozir ham kirish 500-3000$gacha bo'lib ketgan
Qabul qacon ekan yow chegarasi qando ekan bu texnikumlaga
Qabul qachon ekan
Bu texnikumlarda necha yil o'qib 2 kursga o'tiladi biledigonlar yomi(Kontrakti qancha boʻlarkin🤔)
Baxodir
Yana korupsiya kuchyarkanda 🤦‍♂️
Qachon bo‘ladi bu kollejga qabul maktab 11 sinfdan mi 9sinfni bitiribmi hech eanday malumot yoqmi boshqa
Nagli pul bn desa bumidmi suxbat demasdan
MazA tuzimiii
Show next 14 comments