⚡Кун янгилиги: Тошкентда яна битта халқаро университет ташкил этилди. Қабул шу йилдан бошланди!
Ҳукумат қарори
(23.06.2020 йил, 404-сон) билан
“Tashkent International University of Education” халқаро университети ташкил этилди.☑️ Қарорга мувофиқ, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш орқали республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш
университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
❕Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги
нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
🏫 Университетга ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги д
унёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва
Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.
✅ Университетда ўқиш
тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш
кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.
🧾 Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги
дипломи берилади.
Университетда абитуриентлар қабули 2020-2021 ўқув йилидан бошланади. Тартиби тўғрисида алоҳида хабар берилади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Imtihonlari qaysi fanlarda bõladi
Kontraklari
Fakultetlari haqida malumot