❗️Контрактда ўқиётан талабалар учун XushnudbekUz канали таълим гранти эълон қилади
Хабарингиз бор
, 1 йил аввал
MetsenatUz лойиҳасини бошлаган эдик. Лойиҳадан асосий мақсад таълимга инвестиция киритиш, эҳтиёжманд талабаларга илм олишлари учун моддий кўмак бериш, жамиятда меценатлик (ҳомийлик) маданиятини шакллантириш эди. Тома-тома кўл бўлур деганидай, 1 йил давомида жами
5 млрд сўмдан ошиқроқ қийматдаги таълим гранти ва стипендиялар эълон қилинди.
Биз бу лойиҳани тўхтатмоқчи эмасмиз, бор куч ва имкониятларимиз билан ушбу лойиҳани ривожлантириш устида бош қотиряпмиз. Бугун мамнуният билан
MetsenatUz лойиҳасида навбатдаги таълим грантини эълон қиламиз.
XushnudbekUz Телеграм канали номидан жорий қилинган таълим грантида
35 нафар талабага
3 млн сўмдан, жами
105 млн сўмлик маблағлар тўлаб беришни ният қилдик.
Балки бу катта сумма эмасдир, балки кимларгадир ярим йиллик контрактини қоплаш учун ҳам етмас, лекин имкон қадар эҳтиёжманд толиби илмларга ёрдам бўлади, деган умиддаман.
ℹ️ Маълумот: ушбу грант учун ажратилаётган маблағлар XushnudbekUz каналида эълон қилинган рекламалар ҳисобидан қопланади.
📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ
Таълим гранти ҳақида маълумот:
Қайси ОТМлар учун: Барча давлат, нодавлат, диний таълим муассасалари учун
Қайси босқич учун: бакалавриатнинг барча босқичи
Қайси таълим шакли учун: кундузги, сиртқи ва кечки
Қайси жиҳатларга устунлик берилади: ўзлаштириш кўрсаткичи юқори, ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва чин етим, ногиронлиги бор талабалар.
Квота сони: 35 нафар
(бунинг 10 нафари ТДЮУ талабалари учун)
Таълим гранти миқдори: 3 млн сўм
(жами 105 млн сўм)
Ариза топширишнинг сўнгги куни: 31 октябрь
📲 ОНЛАЙН АРИЗА ТОПШИРИШ
P.S.: электрон тизим тўлиқ янгилангани учун, мабодо ҳужжат топширишда техник муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Ҳусанбой Ғаниев 1987 йил Бағдод тумани Қоровултепа қишлоғида зиёли оилада туғилган .
2005-йил Бағдод тумани 1- ихтисослаштирилган мактаб интернатини тамомлади.
2005-2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети (Бакалавр )
2007-2009-Халқаро Рима Колежжи Куала Лумпур,Mалайзия (Exchange program) 2008-2008-Singapure Managment Universiteti,Singapur! (Internship)
2010-2012-Keimyung Universiteti,Жанубий Кореа (Exchange program)
2013 -2015 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети (Магистр)
2015-2016 йиллардаЎзбекистон Республикаси Банк-молия Академияси Халкаро алоқалар бўлими бошлиғи
2017-2018 йилларда Японя Молия Вазирлиги қошидаги "Иқтисодий тадқиқотлар институти " тадқиқотчиси
2018- йилдан ҳозиргача Америка Қўшма Штатлари Мустақил тадқиқотчиси ва M&ZExpress LLC kompaniyasi Prezidenti ( асосчиси)вазифасида фаолият олиб бормоқда.
Ўз йулини топа олган ,улкан ютуқларга эришаётган собиқ ўқувчимиз ўз устозларига самимий миннатдорчилик билдириб ва ўзи ўқиб битирган ўқув масканининг бугунги кун ўқувчиларига мотиватция бериш ва ўз устиларида ишлаб барча фанларни қунт билан ўрганишларига қизиқтириш мақсадида 2021-2022 ўқув йилидан ўз стипендиясини таъсис этди. Стипендия ҳар ойнинг оҳирида барча фанлардан олинган тестлар натижасида энг юқори ўрин олган 3 нафар ўқувчига берилади. Стипендияни Ҳусанбой Ғаниевнинг волидалари Ҳадичахон опа Ғаниева сентябр ойида ғолиб бўлган ўқувчиларимизга топширишди.
1 -ўрин Тўлқинжонов Асадбек 500000сўм .
2-ўрин Абдураҳмонов Сардорбек 400000сўм
3 -ўрин Мухаммаджонов Сардобек 300000 сўм билан тақдирландилар.
Бу ҳайрли ишни бошлаган мактабимиз фахри бўлган Ҳусанбой Ғаниевга ва шундай фарзандни тарбиялаган ота -оналарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Бу эзгу иш ўқувчиларимизга ибрат мактаби бўлди . Омад уларга ҳамиша ёр булсин!Мана шундай илмни қадрлаган "Ҳусанбой издошлари " кўпаяверсин!!!!
Judayam zur imkoniyat bo'libdi. Nasib men ham ariza tashlamoqchiman. O'Zjokuda 2-kursda o'qiyman. Qashqadaryo viloyatidanman.
Ariza yozib quydim nasib qilsa bizgaham berilar
Berilmasa bizdanda muhtojroqlarga berilgan boladi 🤲