❗️Биологиядан Миллий тест натижалари эълон қилинмайди
Бугунги овозли чатда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов биология фанидан Миллий тест тизими доирасида 9-10 июнь кунлари ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинмаслиги ва талабгорлар олган баллар бекор қилиниши ҳақида маълумот берди.
Биологиядан тест синовларида иштирок этган барча талабгорларга тестда қатнашиш учун тўлаган
пуллари қайтариб берилади.
Бундай қарорга келинишига сабаб биология фанининг тест натижалари таҳлил қилинганда тестология қоидаларига тўғри келмаган ва шубҳа уйғотган. Шу сабабли натижаларни эълон қилмасликка қарор қилинган. Қолган ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текшириш ишларини олиб боришмоқда.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, бу фақат 9-10 июнь кунлари олинган биология фанидан тестлар учун тааллуқли. Март ойида ўтказилган, шунингдек бошқа фанлардан олинган тест натижалари ўз кучида қолади.
Яна ҳам батафсил маълумотни юқоридаги аудиофайлдан эшитишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Онлайн тест бу хакконийми айтинглар пули борлар тест ечади пули йуклар Яна паст табака да колишми Хакикат кани.
Калласида хеч балоси йо тупой боласи доктор булиб ишлаб юрипти тупурдим ДТМ га. Ээээ
Нима бизни айбимиз 1 рез топширмаганиизми май ой да топширишга улгирмаганмиздами айб айтгандек май ойида хам куп киши 96% ишлаган уртача нима улар сотвомаганми ...сотвоган исбот кк буса исботлимз ..