Коронавирусга 1 йил
2020 йил 15 март куни мамлакатимизда Covid-19 билан зарарланган илк бемор аниқлангани маълум қилинганди. Ўшанда Франциядан қайтган шифокорда коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.
Ўша куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир бошчилигида махсус шошилинч мажлис
ўтказилиб, Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгилангани маълум қилинганди.
2020 йил 16 март, душанбадан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан
боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинган ва ўқишлар тўхтатилганди.
Ўша кундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистондан чиқиш тақиқланганди.
Ўша мажлисдан кейин каналда қолдирган овозли хабарим бугунгача 1 млн 800 минг киши томонидан эшитилди. Бу ҳозирча мен учун рекорд.
❓Сиз ўша кунларни қандай хотирлайсиз? Пандемия ва карантин ҳаётингизда қандай из қолдирди ва қолдирмоқда? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг.👉 @xushnudbek 👈
Qishda nima uchun bo'lmadi?
Biz ham oilaviy necha marotalab gripp bo'ldik, dori bn ham tuzalmadik, kunning ko'p bilan yaxshi bo'ldik, balki biz ham necha marotaba virus bo'lgandirmiz.
Mening fikrim, uncha kasal chiqdi, buncha kasal chiqdi deb vahima qilmaslik kerak.
Утган йил шу куни эртадан карантин экан бозорлар магазинлар беркилар экан деб эшитиб хамма катори супермаркетга чопганим эсимда бориб супермаркетда анчадан бери курмаган танишларни курдим хамма озик овкат гамлаш билан овора илохим у кунлар утмишда колсин бошка кайтмасин Аллох хаммани асрасин бу вирус балосидан тезрл кутилайлик
Ҳамма соғ бўлсин, ҳеч ким касал бўлмасин!