Адлия вазири Русланбек Давлетов бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот тарқалишига шароит қониқарсиз эканлиги ҳақида гапирди.
«
Интернет Ўзбекистонда қиммат. Интернет арзонлиги бўйича Ҳиндистон биринчи ўринда – 1 ГБ интернет 9 цент. Учинчи ўринда Қирғизистон – 2 минг сўм. Қозоғистон эса 1 ГБ интернет 6 минг сўм экани билан дунё бўйича олтинчи ўринда турибди. Биз эса 16 минг сўм нарх билан
54-ўринда турибмиз.
Ёки интернет тезлиги бўйича ҳам худди шундай,
128-ўриндамиз.
Ўзбекистонда аҳолининг интернет қамрови
51 фоиз ва бу жуда кам. Бутун дунё мисолида оладиган бўлсак, 51 фоиз интернет дегани XXI асрда бу жуда уятли ҳолат. Қозоғистонда аҳолининг интернет билан қамров даражаси
80 фоиз.
34 млн аҳолига
19 та марказий телеканал ва
14 та радиоканал мавжуд.
Бошқа давлатларга қарасак, АҚШда 8 мингдан ортиқ телеканал бор. Россияда 3 300 та, Буюк Британияда 1 000 дан ортиқ, Қозоғистонда 100 га яқин, Украинада 600 дан кўпроқ телеканал бор», - деди адлия вазири.
👉 @xushnudbek 👈
иш булади
Adashmasam internet ham manapolya
Nazariy xamma sharoitlar zo'r-zo'r,
Amaliy xamma sharoitlar nol-nol...
Уқишларни онлайн қилишди, биз қишлоқда интернет ёқ болгани учун уқиёлмадик. Яна сессия бошланганда талаб қиволишади. Қайси материалларни қаердан олиб уқиймиз.
Бизда муаммоларга ажратиляпган маблағлар жой жойига толиқ етиб бормайди. Коррупция бор экан, шунақа 60....70- уринларда юруврамиз.