Адлия вазири Русланбек Давлетов бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот тарқалишига шароит қониқарсиз эканлиги ҳақида гапирди.
«
Интернет Ўзбекистонда қиммат. Интернет арзонлиги бўйича Ҳиндистон биринчи ўринда – 1 ГБ интернет 9 цент. Учинчи ўринда Қирғизистон – 2 минг сўм. Қозоғистон эса 1 ГБ интернет 6 минг сўм экани билан дунё бўйича олтинчи ўринда турибди. Биз эса 16 минг сўм нарх билан
54-ўринда турибмиз.
Ёки интернет тезлиги бўйича ҳам худди шундай,
128-ўриндамиз.
Ўзбекистонда аҳолининг интернет қамрови
51 фоиз ва бу жуда кам. Бутун дунё мисолида оладиган бўлсак, 51 фоиз интернет дегани XXI асрда бу жуда уятли ҳолат. Қозоғистонда аҳолининг интернет билан қамров даражаси
80 фоиз.
34 млн аҳолига
19 та марказий телеканал ва
14 та радиоканал мавжуд.
Бошқа давлатларга қарасак, АҚШда 8 мингдан ортиқ телеканал бор. Россияда 3 300 та, Буюк Британияда 1 000 дан ортиқ, Қозоғистонда 100 га яқин, Украинада 600 дан кўпроқ телеканал бор», - деди адлия вазири.
👉 @xushnudbek 👈
Улар уз хаққини талаб қиволишни хам билади.
Бизга озроқ шунақа муаммоларни гапириб қуйишса хурсаааанд боп кетамиз, худди шу муаммолар урнида ечилгандек.
Internet tezligi 🐢🐢🐢
Aloqa sifati chekka qishloqlarda umuman yoʻq ular antena izlab togʻma togʻ antena izlab yuraversin qachon bartaraf etiladi muammolar
Илтимос савоб учун менга жавоб ёзинг
Tezligini to'g'irlasin