Ўртача балларнинг энг баланди Бухорода
Тест синовлари натижасида кундузги, сиртқи ва кечки таълимни қўшиб ҳисоблаганда энг юқори ўртача балл
Бухорода қайд этилган —
75,28 балл. 2-ўринда
Фарғона (73,3), 3-ўринда
Тошкент шаҳри (73,12).
Охирги ўринларда
Андижон (67,98),
Сирдарё (67,43) ва
Тошкент вилояти (65,84) жой олган.
❓Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?
Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда
ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.
Ўртача баллар бўйича умумий рейтинг:
1. Бухоро — 75,28
2. Фарғона — 73,3
3. Тошкент ш. — 73,12
4. Навоий — 71,31
5. Наманган — 70,80
6. Самарқанд — 70,11
7. Хоразм — 70,0
8. Қорақалпоғистон — 69,21
9. Қашқадарё — 68,76
10. Жиззах — 68,76
11. Сурхондарё — 68,35
12. Андижон — 67,98
13. Сирдарё — 67,43
14. Тошкент в. — 65,84
👉 @xushnudbek 👈
Umitsizlika tushmela bola
юридик институтдаям укиган йиллариз 50 фоизи бухороликлар эдику