Ўртача балларнинг энг баланди Бухорода

Тест синовлари натижасида кундузги, сиртқи ва кечки таълимни қўшиб ҳисоблаганда энг юқори ўртача балл Бухорода қайд этилган — 75,28 балл. 2-ўринда Фарғона (73,3), 3-ўринда Тошкент шаҳри (73,12).

Охирги ўринларда Андижон (67,98), Сирдарё (67,43) ва Тошкент вилояти (65,84) жой олган.

❓Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?

Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.

Ўртача баллар бўйича умумий рейтинг:

1. Бухоро — 75,28
2. Фарғона — 73,3
3. Тошкент ш. — 73,12
4. Навоий — 71,31
5. Наманган — 70,80
6. Самарқанд — 70,11
7. Хоразм — 70,0
8. Қорақалпоғистон — 69,21
9. Қашқадарё — 68,76
10. Жиззах — 68,76
11. Сурхондарё — 68,35
12. Андижон — 67,98
13. Сирдарё — 67,43
14. Тошкент в. — 65,84


👉 @xushnudbek 👈

1912 comments

Show 100 more comments
😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶😶
49 ball bilan uqiwga kirsa buladimi
Xushnud oka
Fiskal moliya narxoz transportniy 66,15 bal bn sirtqiga kirbolarmikan🤔
Parizod
Mandaaaaatttt
Bugun chiqadi degandiku mandatni
Chiqdimi mandat
💯 📈
Maksimal ball ni 4% qowib beriladi
Адашаяпсиз. Эссиз шунча тушунтиришлар!!!
Жалолиддин 잘럴
Parizod
Mandaaaaatttt
Qani keldimi
Do not distrub
Mandat hali chiqmidi deyiwdiku 5 chiqsa kk tugri universitetga boradi dib
49 bal bilan uqiwga kirsa buladimi harbiy tavsifnoma bor
Жалолиддин 잘럴
@@@
Chiqdimi mandat
Raxmat xursan boldik 🤣🤣🤣
Show next 100 comments