1 февралдан ойлик иш ҳақларининг оширилиши тўғрисида келиб тушаётган саволлар бўйича иккита жиҳат ҳақида маълумот бермоқчи эдим:
👉 илк маротаба иш ҳақлари, стипендия ва пенсиялар мустақил равишда ошмоқда. Илгари ойлик ошса, солиқлар ҳам, жарималар ҳам, давлат божлари ҳам ошарди. Ўтган йили кўпчилик
«энг кам иш ҳақи» деган атама нима учун иккига ажралиб,
«меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ҳамда
«базавий ҳисоблаш миқдори» атамалари пайдо бўлганида ҳайрон бўлганди. Мана, ўша ўзгаришнинг илк марта фойдаси сезилмоқда;
👉 талабаларни қизиқтирадиган саволга келадиган бўлсак, 1 мартдан, яъни кейинги семестрдан давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари ҳам
7 фоизга ошади, чунки контрактлар айнан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига "боғлаб қўйилган". Бунда талабалар айнан 2-ярим йиллик учун қилинадиган тўловни 7% қимматроқ нархда амалга оширишлари керак бўлади. Олдиндан эски нархда тўлаб қўйганлар ҳам барибир орадаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим.
👉 @xushnudbek 👈
Жавоб учун олдиндан рахмат