1 февралдан ойлик иш ҳақларининг оширилиши тўғрисида келиб тушаётган саволлар бўйича иккита жиҳат ҳақида маълумот бермоқчи эдим:
👉 илк маротаба иш ҳақлари, стипендия ва пенсиялар мустақил равишда ошмоқда. Илгари ойлик ошса, солиқлар ҳам, жарималар ҳам, давлат божлари ҳам ошарди. Ўтган йили кўпчилик
«энг кам иш ҳақи» деган атама нима учун иккига ажралиб,
«меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ҳамда
«базавий ҳисоблаш миқдори» атамалари пайдо бўлганида ҳайрон бўлганди. Мана, ўша ўзгаришнинг илк марта фойдаси сезилмоқда;
👉 талабаларни қизиқтирадиган саволга келадиган бўлсак, 1 мартдан, яъни кейинги семестрдан давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари ҳам
7 фоизга ошади, чунки контрактлар айнан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига "боғлаб қўйилган". Бунда талабалар айнан 2-ярим йиллик учун қилинадиган тўловни 7% қимматроқ нархда амалга оширишлари керак бўлади. Олдиндан эски нархда тўлаб қўйганлар ҳам барибир орадаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим.
👉 @xushnudbek 👈
иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар миқдорини ошириш бўйича Қарорлари юзасидан тўлов шартномаларини ошиши тўғоисидаги постизи ўқиб бир нарса мени ўйлантириб қўйди. Қарор бўйича базавий ҳисоблаш миқдори ўзгармади. Демак пенсияларнинг ҳам барчаси ошмас эканда. Чунки пенсияни ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари этиб белгиланган. Бундан кўриниб турибдики, ўртача ойлик иш ҳақиси 10 бараваридан ортиқ миқдордан пенсия тайинланганларники ошмас эканда. Шу муаммога ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман. Олдиндан раҳмат.
Ишларизга ривож тилайман.