❗Иккинчи мутахассислик учун қабул бугундан бошланиши керак, аммо...
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида
низомга асосан иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун ҳужжатлар
20 июлдан 20 августгача қабул қилинади.
👉 Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.
Қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йилида
иккинчи ва ундан кейинги маълумот олиш бўйича олий таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаши керак.
Аммо олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий саҳифаларида бу ҳақда тайинли маълумот мавжуд эмас. Аслида буни тасдиқлаш вазирлик ихтиёрида эмас. Ҳар доимгидек, улар ҳам Давлат комиссияси қарорини кутаётган бўлса ажаб эмас!
Маълумот учун эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу маълумот қабулдан
5 кун кечикиб эълон қилинганди.
Батафсил маълумот:👉 @davlattestmarkazi 👈