⚡️Бугундан магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
#abituriyent
1 июлдан бошлаб бутун республикадаги давлат ОТМларида магистратура учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.
Қабул
30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
📲 Ҳужжат топшириш
magistr.edu.uz сайти орқали
онлайн амалга оширилади, ОТМларда қабул қилинмайди!
Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:
1) Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент
ЖШШИР рақамини ҳамда
паспорт серияси ва рақамини киритиши кифоя. Паспортнинг сканер ёки расм варианти талаб этилмайди;
2)
Доимий яшаш манзили (тушунарли айтадиган бўлсак, прописка бўйича) киритилади;
3) Бакалаврда тугатган
таълим муассасаси маълумотлари киритилади;
4)
Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган
илованинг сканер варианти юкланади;
5) Агар абитуриент
имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатларни киритади;
6) Ҳужжат топширмоқчи бўлган
мутахассислигини танлайди.
❗️Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан
фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди!
👉 @xushnudbek 👈
✅ Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.
Диққат, магистратурага қабул бошланди!
Бугун, 2020 йил 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
👉 Веб-сайт: http://magistr.edu.uz
❗️Эслатма:
✅ Магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.
✅ Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишнинг 28-сонли баёни 5-бандида белгиланган вазифалар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг