​​⚡️Бугундан магистратурага ҳужжатлар қабул қилиш бошланди
#abituriyent

1 июлдан бошлаб бутун республикадаги давлат ОТМларида магистратура учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

📲 Ҳужжат топшириш magistr.edu.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади, ОТМларда қабул қилинмайди!

Ҳужжат топшириш учун керак бўладиган маълумотлар:

1) Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритиши кифоя. Паспортнинг сканер ёки расм варианти талаб этилмайди;

2) Доимий яшаш манзили (тушунарли айтадиган бўлсак, прописка бўйича) киритилади;

3) Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари киритилади;

4) Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти юкланади;

5) Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатларни киритади;

6) Ҳужжат топширмоқчи бўлган мутахассислигини танлайди.

❗️Абитуриентдан шундан бошқа қўшимча ҳужжатлар, масалан фотосурат, мақолаларининг нусхаси, тиббий маълумотнома талаб этилмайди!


👉 @xushnudbek 👈

341 comments

Show 100 more comments
Assalomu alaykum.Bizga diplomni berishmadi lekin haliyam 😭hayronman qachon berishadi
СОБИР
Ассалому алейкум. Бакалавр дипломи ҳалигача електрон ё асли берилиши ҳақида бирор янгилик ёқ. "Раҳбариятни ўзиҳам билмайди"- деди мутасаддилардан бири. Бу ҳақида нима дейсиз?
Sariboyeva. O. R.
Салом. Магистратурага кириш имтихонлари онлайн тест оркали утказилади дейиляпти, бунда кандай булади демак номзодлар тасдикланиб булган эканда бошкаларга шунчаки расмиятчилик килиняптиканда. Узингиз уйлаб куринг онлайн тест булса уйда барча билимдон домлаларни туплаб улар оркали саволларга жавоб бериладику ёки шпагалкадан фойдаланади. Умуман тушунмадим шу тести хам онлайн булади деганида, топширишга хам хайронман.
Zukhriddin 🥷🥷🥷🥷🥷🥷
Turdosh bogan faqat siz texnika yo'nalishini tamomlab meditsinaga yo'nalishiga hujjat topshira olmaysiz?
масалан кимё тех органика факултетини битириб юридическига мумкинмасми шунда
Grantda o‘qiganlar ilovani rasmga oladimi?
Bu yil bitirganlarga hali diplom berilmagan hali tayyor bolmaskan ham hujjat topshirish uchun diplom bn ilova kerak ekanku
Men o‘tgan yili bitirganman. Lekin grantda o‘qiganim un ilova olganman
Men boya aytib otganimdek saytlar xali toliq ishlashiga shubham bor
Show next 100 comments