❗Сурхондарёдаги ДТМ имтиҳонлари ўтказиладиган 2 та иншоотлар ҳам COVID-19 беморларини даволаш учун мослаштирилдиТермиз шаҳридаги «Сурхон» спорт ҳамда «Алпомиш» кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати
хабар қилди.
Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам бу каби ҳолатга тахмин
қилинганди. Хабарингиз бор,
аввалроқ Тошкент шаҳридаги
7 та биносида ДТМ тест синовлари ўтказиладиган
Ўзэкспомарказ ҳам COVID-19 беморларини саралаш марказига айлантирилган эди. ДТМ эса
стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмайди, дея
таъкидлаганди.
Ҳозирда ДТМ томонидан (ўрганиш босқичида
бўлсада) имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши
режалаштирилмоқда.
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈