2016 йил, 23 август.Рио олимпиадаси қаҳрамонларини кутиб олиш маросими.
Ҳамма эътибор
фақат чемпион бўлган, медаль олган спортчилар ва уларнинг ота-онасига қаратилган.
Бир чеккада содда ва камтаргина бўлиб, медал ололмасдан келган Баҳодир Жалоловнинг онаси турибди.
Ўшанда Баҳодир
“Онажон, мен учун ўксинманг, мен ҳали дунёнинг энг зўр спортчиси бўламан” деб онасига ваъда берган экан.
Бугун Баҳодир онасига берган ваъдасининг устидан чиқди!
👉 @xushnudbek 👈
Bahodir Jalolov finalga chiqqan edi .
bugun hal qiluvchisi boldimi
Чақин чиқди кўзлардан чандон,
Зарбалардан бўлишди далли.
Кулолмади рақиблар хандон,
Ўзбек ўғлон, муштингга, балли.
Бўлишса ҳам ҳакамлар ғайир,
Рақибларнинг белини қайир,
Тезлиги ўқ, чапани, чайир,
Ўзбек ўғлон, муштингга, балли.
Боболардан олиб андоза,
Юрт байроғин кўксига боса,
Ўйин қилдинг ҳалол ва тоза,
Ўзбек ўғлон, муштингга, балли.
Олтин дебмас, ор учун кураш,
Вафоли бир ёр учун кураш,
Шу ватан, диёр учун кураш,
Ўзбек ўғлон, муштингга, балли.
Қалбга мардлик сўзини ёзиб,
Боболаринг изини босиб,
Темурларга бўлгин муносиб,
Ўзбек ўғлон, муштингга, балли,
© Вафо Мўмин
Beixtiyor ko'zga yosh keldi