Имтиҳон натижангизни эслай оласизми?

Мен 2006 йили 190,0 балл билан Тошкент давлат юридик институтига тўлов-контракт асосида кирганман. Ўтиш бали 181,2 бўлганди, адашмасам. Тарихдан 36 та саволдан 30 та, она тили ва адабиётдан 31 та, инглиз тилидан 29 та ишлаганман. Бир амаллаб илашиб қолганман, хуллас.

Ва доим айтаман, агар ўша йили киролмай қолганимда, 4-5 йил умуман талаба бўлолмай ўтиб кетардим, менимча. Ёки умуман ўзим хоҳламаган қайсидир камроқ балли йўналишга кирармидим, ким билсин.

Чунки 2007 йилдан бошлаб тест синовларида коррупция эээээнг юқори чўққига чиқиб кетган. Баллар шу даражада осмон бўлиб кетганки, Эйнштейндек даҳо бўлсангиз ҳам билимингиз билан кириш эҳтимоли 1% эди.

Хуллас, 2006 йили шунчаки омадим келиб қолган, Аллоҳга шукр.

❓Сиз неча балл билан кирганингизни эслай оласизми?

P.S.: 10 йиллар давомида ўз мансабидан фойдаланиб, миллатнинг келажагини пуллаб, шуни ортидан миллионлаб ҳаром пул топган инсонларга лаънатлар бўлсин.


👉 @xushnudbek 👈

2209 comments

Show 37 more comments
182.6 kontrakt
164,1 ball bn kontrakt kirish bali 163 edi
Киролмаганман 175
165.9 ball bn 2017yilda
162,8 ball bilan kontrakt
145 bal bn otgan yili kiromadm. 😭
189.5 kontrakt 2017-yil
66 балл бн контрак😁😁😁😁
151.5 avtodor grand 2020
Hayot mamot masalasini esdan chiqarib bo'ladimi ?.. Naq hozirgidek ko'z oldimda.. 😃
2014 - yil BuxDU , 160 ball Grant 16-o'rin ....Men tushgan gurux kelishilgan gurux ekan , men adashib tushib qolganday bulganman ,
124 балл билан давлат гранти 2004 йил
140 Tdyuif 👨‍🎓
2017 yil 189 ball bn TTA kontrakt
ايدين
👏👏👏
Xusan To'xtayev
2007 yil SamDUga 213 bal olib kintraktga kirgandim! Yana imtoyozim bir edi tovba!
189 diplomatiya byudejt 2020
Jamol Djurayevich
190 kontrakt 2009 yil
198 bal kontrakt
Show next 100 comments