Имтиҳон натижангизни эслай оласизми?Мен 2006 йили 190,0 балл билан Тошкент давлат юридик институтига тўлов-контракт асосида кирганман. Ўтиш бали 181,2 бўлганди, адашмасам. Тарихдан 36 та саволдан 30 та, она тили ва адабиётдан 31 та, инглиз тилидан 29 та ишлаганман. Бир амаллаб илашиб қолганман, хуллас.
Ва доим айтаман, агар ўша йили киролмай қолганимда, 4-5 йил умуман талаба бўлолмай ўтиб кетардим, менимча. Ёки умуман ўзим хоҳламаган қайсидир камроқ балли йўналишга кирармидим, ким билсин.
Чунки 2007 йилдан бошлаб тест синовларида коррупция эээээнг юқори чўққига чиқиб кетган. Баллар шу даражада осмон бўлиб кетганки, Эйнштейндек даҳо бўлсангиз ҳам билимингиз билан кириш эҳтимоли 1% эди.
Хуллас, 2006 йили шунчаки омадим келиб қолган, Аллоҳга шукр.
❓Сиз неча балл билан кирганингизни эслай оласизми?P.S.: 10 йиллар давомида ўз мансабидан фойдаланиб, миллатнинг келажагини пуллаб, шуни ортидан миллионлаб ҳаром пул топган инсонларга лаънатлар бўлсин.👉 @xushnudbek 👈
122 bn kirib boladimi
2019yil 155.9ball bilan grant asosida o‘qishga qabul qilinganman
Alhamdulillah
Allohga handlar bo‘lsin🤲
Тарих 33 та,она тили 31та,инглиз тили 25та.2017 йил утиш балли 181,7 булганди адашмасам
Matematika 35
Fizika 24
Ona tili 15
Jami 175.4 1-oʻrin byudjet