«Супер контракт» ҳақида айрим маълумотлар

Яқин кунларда табақалаштирилган (супер) контракт нархлари тасдиқланиши кутилмоқда. Шунга кўра, ушбу масалага оид айрим маълумотлар билан ўртоқлашмоқчиман:

❓ Супер-контракда ўқиш учун неча балл олиш керак?

Фарқи йўқ. Тестга кирган бўлса, кифоя. 1 балл олган бўлса ҳам, қўшимча контрактда ўқиши мумкин. Фақат нархи балига қараб фарқ қилади.

❓Супер-контракда ўқишни хоҳлаганлар қачонгача ариза бериши керак?

Ўқишга кира олмаган абитуриентлар супер-контрактда ўқиш учун 1 октябрга қадар ариза бериши керак. Ким биринчи ариза берса, ўша биринчи қабул қилинади, деган қоида йўқ. Талабгорлар тўпланган баллга қараб тартибга солинади, яъни аввал юқори балл тўплаганларга имкон берилади.

❓Ариза қаерга берилади?

Супер-контрактда ўқиш истагида бўлганлар ОТМ ректори номига ариза беради.

❓Бешта йўналишдан қайси бирида ўқиш мумкин?

Ўтган йили бирорта йўналишга ўқишга кира олмаган абитуриентга 5 та йўналишнинг исталган бирида супер-контрактда ўқишга рухсат берилганди. Жорий йилда ҳам шундай бўлса керак.

❓Ўқишга кирганлар бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими?

Масалан, биринчи ва иккинчи йўналишга бали етмади, лекин учинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент учинчи йўналишда ўқишни истамай, биринчи ёки иккинчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?

Аслида ўқий олмайди. Агар абитуриент бешта йўналишдан қайсидир бирига хоҳ грант, хоҳ контрактга кирган бўлса, унда бошқа йўналишларда супер-контракт қилолмайди. Аммо ўтган йили истисно тарзида 2-5-йўналишлардан исталган бирига кирган бўлса, фақат биринчи йўналишни танлашга рухсат берилди. Жорий йилда ҳам шунақа бўладими ёки йўқ, бу ҳозирча аниқ эмас. Давлат қабул комиссияси қарорини кутиш керак.

Лекин ҳар қанақасига ҳам ўқишга кирган абитуриент 2, 3 ёки 4-йўналишда ўқий олмайди. Масалан, бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи, учинчи ёки тўртинчи йўналишда супер-контрактда ўқий олмайди. Юқорида айтганимдек, биринчи йўналишда ўқий олиш масаласи энди ҳал қилинади, ҳозирча аниқмас.


👉 @xushnudbek 👈

414 comments

Show 100 more comments
Xorijdan o‘qishni ko‘chirishda super kontraktga arizam onlayn qabul qilindi qachon javobi keladi shu haqda bilasizlarmi
Ariza holatini qanday tekshirish m.n
Nechta yunalishga onlayn ariza yozish mumkin bilganlar bulsa aytib yuboringlar iltimos
Xo'jayev Said
Агар сиртқи бўлимга 5та йўналишни барисига кирган абитуриентлар фақат биринчисига ўқишга мажбурми?
Pardayeva Marhabo
Online ariza topshirganman shartnoma qachon chiwadiii
Акбар
Супер контракт аризалари жавоби качон чикар экан
Супер контракт га ёзган аризани кандай отмен килади ???
ГуЛи
Ассаломалайкум яхшилар супер кантрактга шартнома качондан берилишини билиб беролмисизларми
ГуЛи
Ташкаридан перевод суперга ариза берганмиз хеч канака хабар йук шунга хавотир олдим