❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;
— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Men Osh davlat universittetining stamatologiya fakultetida oqiyabman, xozr Samarqand medidsina institutiga oqishni kochirish uchun online ariza topshirdim,
Oilada otam onam ishsiz, akam 1-gruh nogironi u O'zbekiston xalqaro islom akademiyasida oqiydi, xozrda men chet elda oqishim uchun oilaviy sharoitimiz kotarmayabdi, bizga qanday amaliy yordam bera olasiz,yoki dexqoni bolasiga oqishni kim qoyibdi deb rassiyaga ishga ketamizmi?
Фарзандим ТерДУнинг Тупроқшунослик йўналишида ўқийди. Турмушга чиққанлиги, ҳомиладорлиги сабабли кундузги бўлимда ўқишга имконияти йўқ. Шу йўналишнинг сиртқи бўлими йўқлиги боис ТерДУнинг Биология йўналиши сиртқи бўлимига ўқишини кўчирса, табақалашган контракт тўлайдими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Бахтиёр Тўлаев.
9975544490