❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;
— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
1- Ветсанэкспертиза дан Ветеринария фаолият турларига кочирмокчиман бу 2 йоналиш турдошми ?
2- Дакументларими онлайн топширдим Энди манам абитуриентлар сингари толов амалга оширишим керакми имтихонда катнашишим учун?
Жовоб учун олдиндан Рахмат
1) Bir hududdagi OTM dan o'sha hududdagi boshqa bir OTM ga kunduzgi ta'limdan kechki yoki sirtqi ta'limga ko'chirishda (turdosh va mos yo'nalishga) kontrakt to'lov qilinmaydimi?
2) Mos va turdosh yo'nalishlar ro'yxatida nega geologiya qidiruv ishlari iqtisodiyoti yo'nalishi yo'q?
Javob uchun oldindan rahmat!