❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;
— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Shuni bilaylik
Agar perevod qilmoqchi bo'lsam men shu yo'nalishdan tibbiyotga perevod qilolamanmi Iltimos javobsiz qoldirmang
Таълим соҳаси коди 110 мени педагогика йўналишини магистратурасига топширишга ҳозирги вақтда ваколатим борми Университетдан масъул киши Олий таълим вазирлигига мурожаат қилганимизда рад жавобини беришди аммо педагогика таълим соҳаси классификаторда 110 коди ичида қамраб олган шунга сизни фикрингизни билмоқчиман жавоб учун олдинданрахмат.
Агар курсдан курсга утиш бали йетса лекин 1- семестрда 1 дона ёпилмаган яни йикилди дийлган фани булса перевод кандай булади ?
Курсдан курсга утган лекин 1- семесторда F grade ( FAIL) бор. Перевод бунга кандай булади яни рухсат бериладими ?