Абитуриентлар, онлайн рўйхатдан ўтишда диққатли бўлинг!👉 Видео йўриқномани кўриш1. Aбитуриент онлайн рўйхатдан ўтишдаги маълумотларнинг тўғрилигига шахсан ўзи жавобгар ҳисобланади.
2. Рўйхатдан ўтиш жараёни тугагандан (
20-июлдан) сўнг абитуриент маълумотларини ўзгартира олмайди, қайд варақадаги маълумотлар юзасидан мурожаатлари
(шикоятлари) инобатга олинмайди.3. Aбитуриент “Aбитуриент рухсатномаси”ни Давлат тест марказининг расмий веб-саҳифаси (
www.dtm.uz) орқали
29-июлдан бошлаб олади ва унда кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Йўналишларни 20-июлга қадар абитуриентлар бемалол ўзгартириши мумкин. Ундан кейин кеч бўлади. Рўйхатдан ўтиб бўлганлар ўз танловларини 20-июлга қадар ўзгартирмоқчи бўлсалар, бунинг учун «
таҳрирлаш» тугмаси босилади.
Қўшимча саволлар бўлса, мана шу пост тагидаги изоҳларда қолдирингСафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈