⚡️Ўқишини кўчираётган талабалар 5-6 сентябрь куни тест топширади
Хориждаги ОТМлар ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун
онлайн тест синовлари жорий йилнинг
5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.
📍Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг
доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.
Тест синовларида фуқаролар
белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.
Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга
ўз вақтида келишлари талаб этилади.
⏰ Тест синовларини топшириш учун
3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан
30 тадан, жами 60 та савол берилади:
1-блок –
3,2 балл;
2-блок –
3,1 балл.
❗️Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор
ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.
👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek aka ham lavozimga tayinlangandan keyin o‘ylab gapiradigan bo‘ldi shekilli avval yaxshi edi bemalol tanqid qilar edilar hozir esa lom lim demaydilar o‘zbekistondagi OTMlardan boshqa OTMlarga ko‘chirayotgan talabalar e‘tiborsiz qolib ketdi garchi ularni ham a‘rizasiga javob 30 avgustda chiqishi kerak edi.