Кеча Что? Где? Когда? кўрсатувида йилнинг финал ўйини бўлиб ўтди. Ҳар доимгидек қизиқ бўлди, саволлар бирмунча осонроқ туюлди лекин. Севимли жамоам Балаш Касумов жамоаси финалда ўйнаганда саволлар анча қийин бўларди доим.
Эътиборли томони, финалнинг мукофот жамғармаси
2 млн 617 минг рубль, ўзимизни пулга
369 млн сўм бўлди. Бу сумма саволини билимдонлар топа олмаган томошабинлар орасида тенг бўлинди. Шунда саволи ютган ҳар бир томошабин
92 млн сўмдан олди.
Мана, билимни рағбатлантириш қанақа бўлади! Мана, халқни китоб ўқишга қизиқтиришнинг оқилона йўли! Бизда эса... Эҳ, майли гапирмай...
Финалда бир қизиқ савол ўйналди, Сизларга ҳам улашгим келди. Қани, топармикансиз. Демак, саволни эшитинг:
❓Савол муаллифи бир тадбирда залда ўтирган одамлар мана шундай махсус кийимни кийиб олишганини кўриб қолади.
Диққат, савол! Нима мақсадда одамларга бундай кийим кийдириб қўйишган?
Вақт кетди! Изоҳларда жавобингизни ёзиб қолдиринг.
(илтимос, ўйинни кўрганлар виждонан жавоб ёзмасин)
👉 @xushnudbek 👈
Bolalar uz yaqinlarni ko'rib hayajonlanmasligi uchun
Эҳтимол, шу кийимдагилар ўзларининг иккинчи жуфти йўлигини шутариқа белги беришган. Дарвоқе, бошидаги гулнинг гулчалри (лепестки) сонигасонига қараб кикийкийи кийган инсоннинг ёлғиз ёки ёлғиз эмаслигини билиб олиш мумкин бўлгандир.
п.с. абатта жавобим таҳмин, балким кулгили хамдир, аммо б кўрстув шундай таҳмин ва баъзида жавоблар билан хам қизиқ.