​​​Хайрия акцияси якуни ҳақида маълумот

Хабарингиз бор, «Сардоба» фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида хайрия акцияси уюштирган эдик. Унда асосан хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган эди. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғгандик.

Бу пулларни қандай сарфлашни узоқ ўйладик. Каналимиз орқали муштарийлардан маслаҳат ҳам сўрадик, 2 мингдан ортиқ таклифларни кўриб чиқдик.

Аввал айтганимиздек, умумий сумма кам бўлгани учун нақд пул сифатида тарқатиш яхши қарормасди, чунки бир неча минг кишига бўлинса, арзимаган миқдорга тўғри келарди.

Биз имкон қадар сув тошқинидан жабр чеккан учта туман фуқароларига ҳам бирдек фойдаси тегадиган умумийроқ нарса қилишни истадик. Ва охири тез тиббий ёрдам машинаси олиб бериш вариантида тўхтадик.

Бугун Сирдарё вилоятида бўлдим ва саховатли инсонлар номидан Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта «Дамас» тез тиббий ёрдам машинасини топширилишида қатнашдим.

Нега айнан тез ёрдам машинаси?

1
) ҳозир инсонлар саломатлигини сақлаш энг муҳим масала;
2) узоқ йиллар тумандаги барча фуқароларга хизмат қилади;
3) талон-торож, таниш-билиш, ўзлаштириш ёки еб кетишнинг иложи йўқ;
4) бир неча йиллик фаолияти давомида тез ёрдам машиналари инсонлар саломатлиги учун хизмат қилса, эҳсон қилганлар шунча йил савобига шерик бўлиб туришади.

Умид қиламанки, ушбу тез ёрдам машиналари ҳеч бўлмаса атиги 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, биз асосий мақсадимизга эришган бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу акцияда қатнашган ҳамда қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам берганларга чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

P.S.: йиғган пулимиз учта машина олишга етмай қолганди. Етмаётган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берди ва машиналарни жуда тез фурсатда чиқаришга ёрдам беришди. Уларга ҳам катта раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈

412 comments

Show 15 more comments
Juda yaxshi qaror chiqaribsizlar
Собир Хамидов
Молодец!👍👍👍👍
Ғуломжон Ўроқбоев
Инсонларга эмас давлатга ердам қилибсизда. Тез ердам машинаси билан таъминлаш давлатнинг ижтимоий мажбурияти хисобланади. Нима бўлганда хам хайрия қилганлар шу вариантдан рози бўлишса бўлди.
Siroj Oqboev Fayzullaevich
Olloh hayrli qilsin yaxshi qilibsizlar baraka topinglar yigitlar
Toʻgʻri ish qilibsiz.
🧚‍♂️🌷🌷🌷🌷🧚‍♂️
Juda yaxshi ish bo'libdi, hamma Dan Olloh rozi bo'lsin. Ehson qilgan larni davlati bundan ham ziyoda bo'lsin
Abduvahob
Gap yuq
Juda chiroyli ish salomat boling
Qoyil, shunday xayrli ishlar va ajoyib postlaringiz davomli bŏlsin. Qŏllab quvvatlash bizgayam nasib qilsin!
Жуда тўғри иш бўлибди. Оллох рози бўлсин. Барча ҳайрия қилганларни Оллоҳ ўз паноҳида асрасин
Assalomu alaykum! Zoʻr fikr boʻlibdi Xushnud aka, doim salomat boʻling!
МУҲИДДИН
Barakalla, Olloh hayrli ishlaringizga baraka bersin.
Rahmat. Savob ish qilibsizlar
Zoʻr qaror qilibsiz. Alloh rozi boʻlsin.
Sizday xalol insonlarni koʻpayaverson juda yaxshi ish qilibsizlar
Yaxshi ish bolibdi rahmat saxovatpesha insonlarga sizga ham rahmat xushnudbek aka fidoyiligingiz uchun.RESPECT
Juda zo'r yaxshi ish bo'libdi
Вапши маладес.
Show next 100 comments