​​​Хайрия акцияси якуни ҳақида маълумот

Хабарингиз бор, «Сардоба» фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида хайрия акцияси уюштирган эдик. Унда асосан хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган эди. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғгандик.

Бу пулларни қандай сарфлашни узоқ ўйладик. Каналимиз орқали муштарийлардан маслаҳат ҳам сўрадик, 2 мингдан ортиқ таклифларни кўриб чиқдик.

Аввал айтганимиздек, умумий сумма кам бўлгани учун нақд пул сифатида тарқатиш яхши қарормасди, чунки бир неча минг кишига бўлинса, арзимаган миқдорга тўғри келарди.

Биз имкон қадар сув тошқинидан жабр чеккан учта туман фуқароларига ҳам бирдек фойдаси тегадиган умумийроқ нарса қилишни истадик. Ва охири тез тиббий ёрдам машинаси олиб бериш вариантида тўхтадик.

Бугун Сирдарё вилоятида бўлдим ва саховатли инсонлар номидан Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта «Дамас» тез тиббий ёрдам машинасини топширилишида қатнашдим.

Нега айнан тез ёрдам машинаси?

1
) ҳозир инсонлар саломатлигини сақлаш энг муҳим масала;
2) узоқ йиллар тумандаги барча фуқароларга хизмат қилади;
3) талон-торож, таниш-билиш, ўзлаштириш ёки еб кетишнинг иложи йўқ;
4) бир неча йиллик фаолияти давомида тез ёрдам машиналари инсонлар саломатлиги учун хизмат қилса, эҳсон қилганлар шунча йил савобига шерик бўлиб туришади.

Умид қиламанки, ушбу тез ёрдам машиналари ҳеч бўлмаса атиги 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, биз асосий мақсадимизга эришган бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу акцияда қатнашган ҳамда қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам берганларга чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

P.S.: йиғган пулимиз учта машина олишга етмай қолганди. Етмаётган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берди ва машиналарни жуда тез фурсатда чиқаришга ёрдам беришди. Уларга ҳам катта раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈

412 comments

Show 100 more comments
Ассалому алайкум муборак булсин хеч ким касал булмасину талон тарож килганидан кура бу максадли ишлатилади узоооок йиллар
HaTel
Жойига, жойиниям точкасига урибсиз, койил.
Juda yaxshi ish bo‘libdi 👏👏👏
Judayam to‘g‘ri ish qilibsiz👏👏👏👏👏👏
Muzaffar
Alloh rozi boʻlsin.. Bayramga ajoyib sovgʻa boʻlibti
Baraka toping!
А.Саттибоев
Зур иш бупти
JASUR
Salom bu xayirli ishlarizga kuz tegmasin ajayib
Student
Alloh rozi bo'lsin Hozirgi vaziyatdagi eng to'g'ri qaror bo'libdi
Автосаноатга ҳам раҳмат!!!
Bergan fikrimga yaqinroq Bolibdi Juda Ham
Ashurov Olimjon
Оллох рози булсин канийди давлат томонидан ажратилаетган пуллар хам хомийлик пуллари хам шундай шаффоф очиклик билан ишлатилишини халк куриб турса ишонч купаяди
Бугунги кунда яхши янгилик бўлибди, Хайрли ишлардан чарчаманглар, Оллоҳ эхсонларингизни қабул қилсин
Zo'r qarorga kelibsizlar. 👍👍👍
Yaxshi ish bo‘libdi
Lekin GMNI aytib o‘tganiz xuddi reklamaga o‘xshab qolibdi
Agar adashgan bo‘lsam uzr
Уктам
Раҳмат сизга шундай кунларда эҳсон қилган инсонларни ҳам оллоҳнинг ўзи қўлласин
Уктам
Раҳмат сизга шундай кунларда эҳсон қилган инсонларни ҳам оллоҳнинг ўзи қўлласин
Mansur Valibekov
Eeeee malades Alloh rozi bo'lsin bu yaxshiliklar qiyomatda oldilaringizdan chiqadi inshaalloh.
Mansur Valibekov
Eeeee malades Alloh rozi bo'lsin bu yaxshiliklar qiyomatda oldilaringizdan chiqadi inshaalloh.
Уктам
Раҳмат сизга
Mansur Valibekov
Eeeee malades Alloh rozi bo'lsin bu yaxshiliklar qiyomatda oldilaringizdan chiqadi inshaalloh.
Show next 100 comments