Ушбу хабарни қайта чиқаришимга сабаб, минг афсуски Тошкентдаги айрим туманларнинг (барчаси эмас) паспорт столларида ҳалигача 5 йил стажга эга давлат ташкилотлари ходимларини доимий рўйхатга қўйишни рад қилишаётган экан.
Агар сиз давлат ташкилотида 5 йил стажга эга бўлсангизу, ишхонангиздан берилган маълумотнома асосида доимий рўйхатга қўйишни рад этишаётган бўлса, билингки, ўша рад қилаётганлар қонунларни очиқдан-очиқ бузмоқда. Улардан ёзма рад жавоби беришни талаб қилинг ёки Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
👉 @xushnudbek 👈
мен хам кридит олиб прим 69 уйлаб топиб шу прим оркалий туламаслик пулни катармасликни айтсамчи?
Мен шу фурсатдан фойдаланиб, прописка масаласида гап-сўзи, амалий ҳаракати ва маслаҳати билан бўлсада халққа ёрдами теккан барча барчага чуқур миннатдорчилик билдираман! Хушнудбек укам Сизга алоҳида ташаккур! Фарзандлариззи роҳатини кўринг! Мен ҳам 16 йил деганда май ойида пропискали бўлдим. Ўзимни уйимга ўзим қонунан эгалик қилиш бахти насиб этди. Алҳамдулиллах!
Айни шу масалада уйқуси ўчган дўстларимизга ҳам тез кунларда пропискали бўлишни чин дилдан тилаб қоламан! Барчамизни Яратган ўз панохида асрасин!